Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш: аҳолининг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида “ягона дарча” тамойилини амалга ошириш

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш: аҳолининг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида “ягона дарча” тамойилини амалга ошириш

Янги тизимга илк қадам
Давлат хизматлари ҳар бир инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланмоқда.

Мисол учун, ҳар куни фуқаролар боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиш, уни болалар боғчасига, кейинчалик эса кейин мактабга жойлаштириш, турли хил маълумотлар, бизнес очиш ва уни ривожлантириш учун турли лицензиялар олиш заруриятига дуч келмоқдалар.
Бугунги кунда ушбу жараёнларни битта жойда — Давлат хизматлари марказида амалга ошириш мумкин.
Буларнинг барчаси Ўзбекистон раҳбарининг ташаббуси билан 2017 йил 12 декабрда давлат хизматлари миллий тизимини ислоҳ қилиш бўйича туб қадам ташланган пайтдан бошланди. Шу заҳотиёқ янги давлат тузилмаси яратилиб, унга бюрократияни олдини олиш, шунингдек, фуқароларнинг давлат органларига ишончи ва умидини оқлашдек юксак вазифалар юклатилди.

Билдирилган ишончнинг самараси
3 йилдан ортиқ вақтдан буён Давлат хизматлари марказлари халқ тезкорлик, қулайлик ва сифат тамойилларига асосланган энг зарур давлат хизматларини олиши мумкин бўлган ягона жойга айланиб улгурди.
Бугун мамлакатимизнинг ҳар бир туман ёки шаҳарида биттадан жами 205 та Давлат хизматлари марказлари фаолият юритмоқда.
Аҳоли фикрини ўрганиш амалиёти доимий равишда йўлга қўйилган бўлиб, уларнинг истакларига кўра кўрсатилаётган хизматлар сони ортиб бормоқда.
Масалан, 2018 йилгача бўлган даврда Давлат хизматлари марказлари орқали фақат тадбиркорлик субъектларига 37 турдаги давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, бугунги кунда ушбу хизматлар сони 154 тага етди.
2017 йилда тадбиркорларга 120 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, бугун жисмоний ва юридик шахсларнниг давлат хизматлари кўрсатиш бўйича 26,3 миллиондан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди. Яъни, 219 баробарга кўпайди.
Бугунги кунда давлат хизматлари соҳасига оид 110 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилиб, 70 дан ортиқ хизматлар тўлиқ қайта кўриб чиқилди. Бу, ўз навбатида, фуқаролар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини 167 дан 79 га, хизмат кўрсатилиши учун талаб этиладиган муддатни эса 2 баробардан кўпроқ — жами 465 кунлик муддат 245 кунга қисқаришига имкон берди.
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш мақсадида давлат раҳбарининг тегишли Фармони билан давлат ҳокимияти органлари томонидан аҳолидан 18 турдаги маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилиниб, ФҲДЁ соҳасида тегишли далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилиши белгиланди.
Бу билан фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланишда сарфлайдиган ортиқча маблағлари тежалишига эришилиб, оворагарчиликлари олди олинади.
Хизмат олувчиларга қулай бўлиши учун, иш ҳафтаси узайтирилиб, шанба куни заруртга кўра 15.00 гача Давлат хизматлари марказлари аҳолини қабул қилишда давом этмоқда.

Сарфланган меҳнат эътиборсиз қолмайди
Давлат хизматлари кўрсатишда илк бор умумреспублика бўйича хизмат кўрсатишнинг экстерриториал тамойили ҳамда тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш билан бир вақтда банк ҳисобрақамларини очиш механизми йўлга қўйилиб, муҳр ва штамплардан фойдаланиш мажбурияти бекор қилинди.
Натижада Жаҳон банкининг эълон қилинган “Бизнесни юритиш 2020” рейтингининг Давлат хизматлари агентлиги масъул бўлган “Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” индикаторида Ўзбекистон Республикаси 190 та давлатлар ичида 8-ўринни эгаллади. Мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи бор топ-10 таликка кирди.
2021 йилда Давлат хизматлари агентлиги Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритди.
Ушбу сертификат Агентлик томонидан давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатишни амалга оширишда, шу жумладан:
– давлат хизматлари марказлари фаолияти устидан назорат қилиш;
– давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат органлари фаолиятини назорат қилиш;
– халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлардан хайрия эҳсонлари ва ҳомийлик маблағларини олиш ва сарфлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бадаллари, шунингдек грантларни қабул қилиш ва сарфлаш;
– Давлат хизматлари марказлари биноларини инвестор маблағлари ҳисобидан қурилишини ташкил этиш йўналишларини қамраб олади.

Давлат хизматлари ҳар бир хонадонда
Давлат хизматлари агентлиги ҳар бир одам, яшаш жойидан қатъий назар, сифатли давлат хизматларидан фойдаланиши учун имкон яратишга алоҳида эътибор қаратади.
Хусусан, давлат идоралари ичидан биринчилардан бўлиб, Агентлик томонидан “мобиль”, яъни сайёр давлат хизматлари тушунчаси халқ орасида танитилди.
Дам олиш кунлари ДХМ ходимлари махсус техника билан жиҳозланган транспорт орқали бориш қийин бўлган чекка ва тоғли ҳудудда яшовчи аҳоли учун жойларга чиққан ҳолда зарур ҳужжатларни тақдим этади. Шу кунгача мақбул, қулай ва шаффоф услублардан фойдаланган ҳолда республика бўйича 645 мингдан ортиқ сайёр хизматлар кўрсатилди.
Туман марказидан узоқда (100-300 км) жойлашган ҳудудларда ҳамда аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, давлат хизматлари марказининг филиаллари фаолияти йўлга қўйилди. Бугунги кунда уларнинг сони 100 дан ошди, кўрсатилган хизматлар сони қарийб 80 мингдан ошди.

ФҲДЁ соҳасида “ҳужжатлар ҳаракатланмоқда”
Барчага маълум, ДХМларнинг асосий вазифалари қаторида фуқароларнинг давлат идоралари вакиллари билан алоқасини имкон даражада камайтирадиган тизимни яратиш. Буларни амалга оширишнинг асосий мезони эса — давлат идораларининг архив ҳужжатларини рақамли кўринишга ўтказиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида зарур бўлган маълумотларнинг электрон тизимларини ташкил этишдан иборат.
Бошқа идораларга ўрнак бўлган ҳолда ДХА рақамлаштириш ишларини ФҲДЁ органларидан бошлади. Бунинг учун махсус рақамлаштириш ускуналари ишга солинди.
Натижада, бугунги кунда никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш, туғилиш ва ўлим тўғрисидаги ФҲДЁ архивларида сақланаётган қоғоз шаклидаги 60 млн. архив маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилди.
Шу билан бирга, араб ва эски лотин алифбосида қайд қилинган ҳамда яроқсиз ҳолатга келган далолатнома ёзувлари тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига киритилиши давом этмоқда.
Бундан ташқари, 16 ёшга етмаган ва биометрик паспорти бўлмаган 10 млн.дан ортиқ шахсларга “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамлари бириктирилиши натижасида ариза берувчининг оила аъзолари таркибини аниқлаш функцияси жорий этилди.
Фарзанд туғилганлигини расмийлаштириш учун ФҲДЁ органларида композит (бирлаштирилган) хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилганлиги ҳам навбатдаги қулайликдир. Яъни, туғилишни қайд этиш, болани поликлиникада рўйхатга қўйиш, турар жойи бўйича ҳисобга олиш, бир марталик нафақа пулини тайинлаш ҳамда давлат мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш хизматлари бир вақтнинг ўзида амалга оширилади.
Композит давлат хизматлари кўрсатилишининг йўлга қўйилиши билан талаб қилинадиган 15 дан ортиқ ҳужжат қисқариб, 4 та идорага боришга чек қўйилди. Ушбу хизмат ишга туширилганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлсада, бугунги кунга қадар 174 766 нафардан ортиқ фуқаро ушбу қулайликдан фойдаланишга улгурди.

Хизмат сифати доимий назоратда
Давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлар маълумотлар базалари яратилиб, давлат хизматларини кўрсатиш платформаси ишга туширилган. Бу эса, ҳар бир давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ва муддатларига риоя этилиши аҳволини мониторинг қилиш имконини яратди.
Эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузишда ифодаланадиган ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланди. Давлат хизматлари агентлиги директори ва унинг ўринбосари ҳамда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига айбдор мансабдор шахсларга нисбатан бевосита маъмурий жавобгарлик чораси қўллаш ваколати берилди.

Давлат хизматлари соҳасидаги инновациялар
Давлат хизматларини масофадан олиш янада қулай бўлиши учун Агентлик мутахассислари томонидан электрон рақамли имзони онлайн олиш имконияти яратилди.
Тадбиркорлик соҳасида ҳам бир мунча жараёнлар осонлашди.
Масалан, эндиликда бизнесни рўйхатдан ўтказиш билан бир вақтда 30 та тижорат банкларда ҳисобрақам очиш имконияти мавжуд. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда ходимларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш, шунингдек, электрон рақамли имзо олиш ҳам мумкин бўлади.
Давлат хизмати учун тўлов қилишдаги муаммоларни бартараф этиш учун марказларда pay.davxizmat.uz электрон тўлов тизими орқали нақд пул қабул қилиш механизми жорий этилгани ҳам тизимдаги муҳим янгиликлардан биридир.
Давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида тўланган пул маблағлари ҳақидаги маълумот мурожаат муаллифларининг телефон рақамларига смс-хабар тарзида келади.
2020 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб айрим туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида синов тариқасида “surdo-online” планшетлари ишга туширилди. “Surdo-online” планшетлари интернетга уланган бўлиб, бевосита онлайн тарзда эшитиши ва гапиришида нуқсони бор шахслар билан тўлақонли мулоқотни таъминлайди.
Республика бўйича барча Давлат хизматлари марказларини реал вақт режимида (онлайн) кузатиш имконини берувчи “Ситуацион марказ” ишга туширилди.
Европа Иттифоқи ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси грант маблағлари ҳисобидан “Лицензия” ахборот тизими ишлаб чиқилиб, ишга туширилди. Тизим ёрдамида бизнесни юритиш учун зарур бўлган лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби соддалаштирилди.

“Қарши тажрибаси”
“Қарши тажрибаси” асосида электрон давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини маҳаллаларда, шунингдек ёшларда тўлиқ тушунча ҳосил бўлишига ҳаракат қилинмоқда.
Давлат хизматлари марказларида интернетга уланган компьютерлар ёрдамида марказларга ташриф буюрган фуқароларга, уларнинг хоҳишига кўра, электрон хизматлардан фойдаланиш тартиби тушунтирилмоқда. Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш билим ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича жойларда маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳамда таълим муассасалари масъул ходимлари, талабалар, ўқувчилар учун “ДХМ —Маҳалла — Фуқаро” тамойили асосида дарслар йўлга қўйилди.

Ижтимоий ёрдам хусусида
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Давлат хизматлари агентлиги муҳим ижтимоий лойиҳаларини ҳам амалга оширди.
1 миллионга яқин аҳолининг ўзлари яшаб келаётган турар жойларини қонунийлаштириш, яъни кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича мурожаатлари қабул қилинди. Уларнинг 605 мингтасига ижобий хулосалар берилди. Шунингдек, сайёр хизмат кўрсатиш мобайнида туғилганлик, никоҳни қайд этиш тўғрисида ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 32,5 минг фуқарога тегишли гувоҳномалар берилди.

Албатта соҳада ўз ечимини кутаётган масалалар ҳам бор. Давлат хизматлари агентлиги тартиб-таомилларни соддалаштириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш бўйича ишларни давом эттиради.