Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Давлатимиз раҳбарининг фармони билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизими жорий этилмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Давлатимиз раҳбарининг фармони билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизими жорий этилмоқда

Ўзбекистон Президенти «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА

«Норма» ҳуқуқий портали маълумотига кўра, ушбу ҳужжатга мувофиқ, республиканинг барча туман (шаҳар)лари 5 та тоифага тақсимланди. Эндиликда солиқ имтиёзлари ва субсидиялар туман (шаҳар)нинг тоифасидан келиб чиқиб ажратилади.

2023 йилнинг 1 январидан 2026 йилнинг 1 январига қадар солиқ солишнинг қуйидаги табақалаштирилган тартиби жорий этилди:

- 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлар (йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет ташкилоти ва давлат корхонаси, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно) қуйидагиларни тўлайдилар:

- фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдорида;

- юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди;

- 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган ЯТТлар (якка тартибдаги тадбиркор) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади;

- 4-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари (йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет ташкилоти ва давлат корхонаси, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно) учун айланмадан олинадиган солиқнинг базавий солиқ ставкаси 3 фоиз этиб белгиланмоқда.

- Жўқорги Кенгес ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига 4-тоифадаги туманлар бўйича:

- юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича Солиқ кодекси билан белгиланган энг кам қийматларга 0,3 гача;

- ЯТТ учун қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 0,5 гача камайтирувчи коэффициент киритиш ҳуқуқи берилади.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан 4 ва 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолияти юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банкларининг кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 40 фоиздан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади. Банк кредитларининг 75 фоиз, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этилади.

Қарор билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган субсидиянинг оширилган миқдорлари тасдиқланган.

Амал қилиш муддати белгиланмаган субсидиялар 2025 йил 1 январга қадар жорий этилган ҳисобланади.

Субсидия олиш учун сохта ҳужжатлар тақдим этилганда, тақдим этилган субсидиялардан мақсадсиз фойдаланилганда ва уларни қўллаш шартларига риоя этилмаганда субсидиялар пеня билан қайтариб олинади.

4 ва 5 тоифалар учун тадбиркорлик соҳасида лицензия ва рухсатномалар олиш учун давлат божи икки бараварга пасайтирилди.
«Дунё» АА