Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистонда бизнесни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиев кеча Нукус шаҳридаги инвестиция лойиҳалари ситуацион маркази фаолияти билан танишди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, бу муассаса бизнес лойиҳаларни шакллантириш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш бўйича яхлит тизим сифатида ишлайди. “Ягона дарча” тамойили асосида вазирлик, идора, ҳудуд ва ташкилотлар ўртасида тезкор ҳамкорликни таъминлайди.
Марказда учта - ҳудудий лойиҳа гуруҳи, стратегик ривожлантириш гуруҳи ва тадбиркорларга тезкор ёрдам гуруҳи бор. Шунингдек, Тадбиркорлар кенгаши бўлиб, лойиҳа гуруҳлари билан бирга янги ғоя ва таклифларни муҳокама қилади ҳамда уларга ишбилармонларни жалб этади.
Бундан ташқари, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси мутахассислари ҳудудда имконияти бор лойиҳаларни ишлаб чиқиб, тайёр ҳолда аҳолига таклиф қилади.
Марказга етакчи саноат тармоқларининг вакиллари бириктирилган. Президентимизга Қорақалпоғистонда ушбу тармоқларда режалаштирилган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.
Аввал хабар қилинганидек, Оролбўйи ҳудудини биргаликда ривожлантириш учун вилоят ҳокимликлари ҳам жалб этилган. Улар томонидан Қорақалпоғистоннинг ҳар бир тумани бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган. Марказда ушбу режалар тақдимоти ҳам ўтказилди.
Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
“Дунё” АА