Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Давлатимиз раҳбари инвестиция лойиҳаларининг бажарилиш ҳолатини кўриб чиқди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Давлатимиз раҳбари инвестиция лойиҳаларининг бажарилиш ҳолатини кўриб чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, бу йил пойтахтимизда қарийб 4 миллиард доллар инвестиция ҳисобига 500 дан зиёд лойиҳа режалаштирилган. Бугунги кунга келиб, шундан 1 миллиард 500 миллион доллари ўзлаштирилган. 120 миллион долларлик 71 та лойиҳа ишга туширилиб, 5 мингдан ортиқ иш ўрни яратилган. Умумий миқдори 2 миллиард 300 миллион долларлик яна 450 та лойиҳа бўйича иш олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбари биринчи ярим йилликдаги кўрсаткичлар етарли эмаслигини таъкидлаб, кечикаётган лойиҳаларнинг муаммосини ҳал қилиш, инвестициялар жалб этишни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Тақдимотда «Янгиҳаёт» индустриал технопаркида олиб борилаётган ишлар ҳам кўриб чиқилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 4 февралдаги қарорида белгиланган эди. Ушбу технопарк учун 210 гектар майдон ажратилган. Бош режа ишлаб чиқилиб, бугунги кунда муҳандислик-коммуникация тармоқларини барпо этиш бошланган.

Президентимиз бу ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатдан муҳим лойиҳа эканини таъкидлади.

– Ҳеч қайси давлатда тадбиркорга енгиллик яратмасдан туриб, натижага эришиб бўлмайди. Бу технопарк тадбиркорлар учун қулай майдон бўлиши керак. Импорт ўрнини босадиган, кўпроқ одамларни иш билан таъминлайдиган лойиҳаларга эътибор қаратиш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Биринчи босқичда технопаркнинг 110 гектар майдони аукционда сотилган. Уларда ошхона жиҳозлари, қандолатчилик ва тўқимачилик маҳсулотлари, сантехника товарлари, полиэтилен ва металл буюмлар ишлаб чиқариш лойиҳалари жойлаштирилган. Умуман, технопаркда ташкил этиладиган корхоналарда 20 минг иш ўрни яратилиши мўлжалланган.

Тошкентда хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича ҳам имкониятлар катта. Ўтган беш ойда бу соҳада 5 минг 500 та лойиҳа доирасида 183 мингта иш ўрни яратилган.

Давлатимиз раҳбари аҳолининг талаби ва имкониятлари ўсиб бораётганини, шундан келиб чиқиб, хизматларни кенг кўламда ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Ёшларни бу соҳа бўйича ўқитиб, хизматлар сифатини ва бандликни ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

«Дунё» АА