Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Давлатимиз раҳбари Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида бўлди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Давлатимиз раҳбари Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Марғилон шаҳрида ташкил этилган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида бўлди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Наврўз маҳалласи ҳудудидаги бу жой илгари тошлоқ, фойдаланилмайдиган ер эди. Лекин коммуникация ва логистика жиҳатидан жуда қулай.

Шу боис 7 гектар майдонда ушбу саноат зонаси ташкил этилди. Бу ерда тўқимачилик, чарм-пойабзал, мебелсозлик, озиқ-овқат саноати бўйича 28 та лойиҳа жойлаштирилган. Бугунги кунда уларнинг 12 таси ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаган. Барча корхоналарда мингдан ортиқ иш ўрни яратилади.

Давлатимиз раҳбари корхоналардан бирида ишлаётган аёллар билан суҳбатлашди.

— Инсон қадрини улуғлаш бўйича ҳаракатларимизда аёлларга алоҳида аҳамият қаратаяпмиз. Аёл бу - оила дегани, баркамол фарзандлар дегани. Нима учун “Аёллар дафтари” ташкил қилдик? Ҳар бир эҳтиёжманд хотин-қизга эътибор қилиш учун. Сизнинг ҳам баъзиларингиз “менинг қўлимдан келмайди” деб ўйлаган бўлишингиз мумкин. Қила олар экансиз-ку. Сизларда мана шундай ишонч бўлиши учун, қизларимиз касб-ҳунарли бўлиши учун бундан кейин ҳам ҳамма имкониятларни ишга соламиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Бундай саноат зоналарини чекка туманларда ҳам очиб, унга ёшларни жалб этиш, касбга ўргатиш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берилди.

Президентимиз Тошлоқ туманидаги “Agro impex valley” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан ҳам танишди. Қиймати 100 миллиард сўмдан зиёд бўлган ушбу корхона 2020 йилда ишга туширилган. Бу ерда “Амира текстил” белгиси остида тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, ёзги пойабзалларнинг уски қисми ҳам тайёрланади.

Давлатимиз раҳбари шу ерда Тошлоқ туманида ишлаб чиқарилаётган саноат ва ҳунармандчилик маҳсулотларини кўздан кечирди.

“Дунё” АА