Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги парламентлараро алоқалар ривожланаётганини қайд этди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Валентина Матвиенкони таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, олий даражадаги келишувларни амалга оширишга икки мамлакат парламентлари фаол ҳисса қўшаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Мулоқот якунида парламентлараро ҳамкорликни, шу жумладан халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида янада ривожлантириш муҳим экани таъкидланди.