Давлатимиз раҳбари жорий ҳафтада Андижон вилоятига ташриф буюради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда бугун анъанавий тарзда ўтказилган брифинг чоғида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари -Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Бугун соғлиқни сақлаш соҳасига оид масалалар ва таклифлар, биринчи навбатда онкология ва гематология йўналишларига оид, шунингдек, Тошкент вилоятининг Татаристон билан ҳамкорлиги юзасидан тақдимотлар белгиланган, - деди Ш.Асадов. - 15 июнь куни олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва жорий йилги қабул жараёнига тайёргарлик бўйича видеоселектор ўтказилиши режалаштирилган».
Давлатимиз раҳбарининг олий даражадаги иш режасидан, шунингдек, 15 июнь куни Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири ал-Гергави ва 16 июнь куни эса Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашувлар ўрин олган.
«Дунё» АА