Давлатимиз раҳбарининг жорий ҳафтадаги иш жадвалидан қандай учрашувлар ўрин олган?
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов журналистлар учун навбатдаги брифингни ўтказди.
Анъанага кўра, тадбир аввалида давлатимиз раҳбарининг ўтган ҳафтадаги фаолияти ҳақида қисқача ахборот берилди.
Шундан сўнг бошланган ҳафтада Президентимиз иштирокларида ўтказилиши режалаштирилган бир қанча тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Хусусан, Шавкат Мирзиёев Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлат парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити иштирокчилари билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.
Шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги Саммитига тайёргарлик юзасидан тақдимотлар бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, Президентимиз мамлакатимизни иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланган бир қатор йиғилишлар ўтказади.
ЎзА