Деҳлида Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати бошланди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонасида мамлакатимиздаги конституциявий референдумга бағишланган «Ўзбекистонда конституциявий ислоҳот: янгиланаётган Асосий қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти» мавзусида давра суҳбати бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Анжуманда мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов, икки мамлакат экспертлари, «Press Trust of India» (PTI) ва «Asia News International» (ANI) ахборот агентликлари, «Hindustan Times» ва «The Hindu» газеталари, «Political Events» ва «Business Central Asia» журналлари, «WION» телеканали ҳамда бошқа етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда.
Давра суҳбатига Жавоҳарлаъл Неру номидаги университетнинг Россия ва Марказий Осиёни ўрганиш маркази профессори Санжай Пандей модераторлик қилмоқда.
Дипломатия миссияси раҳбари тадбир иштирокчиларини қутлаб, мамлакатимиз ҳаётидаги сўнгги муҳим воқеалар, жумладан, 30 апрель куни янгиланаётган Конституция бўйича ўтказилаётган умумхалқ референдуми ҳақида маълумотлар тақдим қилди.
Тадбир дастурига кўра, «Янги медиа» ўқув маркази директори, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти Беруний Алимов, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академия директори ўринбосари Абдусамад Ҳайдаров, «Raisina House» тадқиқот маркази ҳаммуассиси ва бошқарувчи директори Раҳул Банержи ҳамда «Вивекананда халқаро жамғармаси» таҳлил марказининг катта илмий ходими Правеш Кумар Гупта Ўзбекистондаги конституциявий референдум, янги таҳрирдаги Асосий қонунинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўзлаб беради.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотга доир ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб оладилар.
ДEҲЛИ, 11 апрель. /«Дунё» АА/.