Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

«Destination CIS» иккинчи халқаро конференция-кўргазмаси доирасида Ўзбекистон- Ҳиндистон савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг истиқболлари муҳокама қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
«Destination CIS» иккинчи халқаро конференция-кўргазмаси доирасида Ўзбекистон- Ҳиндистон савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг истиқболлари муҳокама қилинди

Ҳиндистон PHD Савдо-саноат палатаси томонидан гибрит шаклда «Destination CIS» («Мақсаддаги манзил МДҲ») номли 2-халқаро конференция-кўргазма ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирдан кўзланган мақсад Ҳиндистон ҳамда МДҲ мамлакатлари ўртасидаги савдо ва сармоявий кооперация имкониятларни ўрганиш, улар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришдан иборат бўлди.

Конференция-кўргазма доирасида алоҳида тематик ва махсус сессиялар, В2В форматида виртуал мулоқотлар бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистон ишбилармон доираларининг 150 га яқин вакили қатнашди.

Тадбирнинг очилиш қисмида Ўзбекистон, Озарбайжон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг Ҳиндистондаги ҳамда Ҳиндистоннинг Беларусдаги дипломатлари қатнашди.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари Дилшод Аҳатов иштирокчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, жумладан юртимизда бизнес юритишнинг афзалликлари, хорижий инвесторлар учун яратилаётган сармоявий имкониятлар ҳамда қулай тадбиркорлик муҳити ҳақида батафсил маълумот берди. Элчи шунингдек, бу имкониятлардан фойдаланган ҳолда ҳинд тадбиркорларини фармацевтика, соғлиқни сақлаш, таълим, АКТ, сунъий интелект, тўқимачилик, туризм ҳамда қишлоқ ҳўжалиги соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга таклиф қилди.

PHD Савдо-саноат палатаси, ҳинд ишбилармон доиралари вакиллари юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўлида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ташқи савдони жадал илгари суриш борасидаги амалий қадамларини эътироф этди. Улар, шунингдек, хорижий сармоядорлар учун яратилган қулай шарт-шароитларни юқори баҳолаб, Ҳиндистон ишбилармонларининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштиришга қизиқиши тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

«Дунё» АА