DIPAVIA.UZ” электрон онлайн тизим бўйича маълумот
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Дипсервис хизматининг “DIPAVIA.UZ” электрон онлайн тизими орқали фойдаланувчилар ҳаво (800 дан ортиқ авикомпаниялардан) ва темир йўл
(50 дан ортиқ хорижий давлатларда) чипталарини брон қилиш ва сотиб олиш имконяитлари мавжуд.
Тизим фойдаланувчиларнинг сўровлари асосида туристик йўналишларларни қулай танлаш ва топиш имкониятини беради (туристик йўналишларларни қуриш, дунёнинг барча мамлакатларида транспортни танлаш ва автомобилларни брон қилиш).
Бутун дунё бўйлаб меҳмонхоналарни брон қилиш (Ўзбекистонда
500 дан ортиқ меҳмонхоналар ва 140 дан ортиқ хорижий давлатларда
бир миллионга яқин меҳмонхоналар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузилган) имконияти яратилган.
Тизимда реал вақт режимида батафсил молиявий ҳисобот яратиш, шунингдек, харажатларни прогнозлаш ва самарали кузатиш ҳамда саёҳат бюджетини оптималлаштириш воситалари мавжуд.
Дипсервис хизмати ва “Quality Travel Group” компанияси ўртасида субагентлик шартномаси имзоланган ва унга мувофиқ Дипсервис хизмати онлайн тизим орқали (https://dipavia.uz/) мижозларга авиачипталарни брон қилиш ва сотиш имкониятига эга.