Дипломатия олий мактабида навбатдаги битирув маросими бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Олий дипломатия мактабида ташқи сиёсат идораси масъул ходимлари учун навбатдаги қисқа муддатли ўқув курси якунланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Курс дастури тўққизта долзарб йўналишдан иборат бўлди. Унда асосий эътибор халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишда Ўзбекистоннинг роли, иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, дипломатик протокол ва этикет қоидалари, бошқа мавзуларга қаратилди.
Курс иштирокчилари ўқув курсининг юқори даражада ташкил этилганини таъкидлади, дастур мазмуни ва маърузачиларнинг касб маҳоратини ижобий баҳолади.
Ўқув курслари замонавий ва долзарб материаллардан фойдаланадиган тажрибали маърузачилар томонидан, дарсларнинг ўзи эса интерактив шаклда олиб борилади. Тингловчилар курсларда ўзлаштирган ўқув материаллари уларнинг меҳнат фаолиятига муҳим назарий ва амалий ёрдам беради, дипломатик муносабатларнинг турли соҳаларида билим даражасини оширади ҳамда амалий кўникмалар беради, шунингдек, дипломатик хизматда улар томонидан олинган билим ва шахсий тажрибани мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади, деб ҳисобламоқда.
/“Дунё” АА/.