“Diva International” журнали бош муҳаррири : Ўзбекистон ёшларга оид сиёсат соҳасида бир қадам олдинда

Европалик журналистлар инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд халқаро форумини юқори баҳоламоқда.

"Diva International" журнали бош муҳаррири (Швейцария) Марит Фосс « Дунё » ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистон ёшлар сиёсати соҳасида дунёда бир қадам олдинда, деган фикрни билдирди.

– Ёшлар ҳуқуқларини муҳокама қилишга бағишланган ушбу муҳим тадбир ташкил қилингани учун ўз қутловим ва миннатдорлигимни билдираман. Форум мавзуси жуда муҳим масалаларни қамраб олган. Улар Ўзбекистон халқи учун муҳимдир. Буни Президент Шавкат Мирзиёев ўз табригида қайд этди.

Албатта, бугунги кунда ёшлар ушбу форумнинг ўз вақтида ва долзарблигини белгилайдиган, самарали ечимларни излашни талаб қиладиган кўплаб муаммоларга дуч келмоқда.

Ушбу форум глобал ва Ўзбекистонда ёшлар манфаати йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга мос келади. Мамлакатингизда Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилганидан хабардорман, Ёшлар парламенти ўз фаолиятини бошлади, шунингдек, "Ўзбекистон ёшлари - 2025" концепцияси ишлаб чиқилмоқда.

Ушбу хайрли фаолият давом этишини тилайман ҳамда Ўзбекистондан ўз билим ва тўпланган тажриба билан баҳам кўришини сўраб қоламан.

« Дунё » АА