Дубайда мамлакатимиз Президенти сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёни давом этмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги Бош консуллиги ҳузурида ташкил этилган 6-сайлов участкасида мамлакатимиз Президенти сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёни давом этмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнида Дубай шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишаётир.
Мамлакатимиз фуқаролари очиқ-ошкора, миллий сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ ташкил этилган овоз бериш жараёнида фаол қатнашмоқдалар.
Ватандошларимиз Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси, давлат раҳбарлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари, миллий қонунчиликдаги ўзгаришлар билан танишиб, ўзлари муносиб топган номзодни ёқлаб овоз беришмоқда.
ДУБАЙ, 30 июнь. /«Дунё» АА/.