Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Дунё ҳали пандемиянинг бошланғич босқичида турибди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Дунё ҳали пандемиянинг бошланғич босқичида турибди

Пандемия ўтиб кетгани йўқ, у энди бошланяпти, дунё унинг бошланғич босқичида турибди, дейди АҚШда коронавирусга қарши кураш бўйича ишчи гуруҳнинг бош мутахассиси, доктор Энтони Фаучи.

«Биз коронавирус тарқалишининг Бразилияда, Жанубий Африкада ва ҳозирда Осиёда яна кучайиб бораётганини кузатяпмиз, шу боис биз ҳали глобал пандемиянинг бошланиши босқичида турибмиз. Катта эҳтимол билан, пандемия келгусида сусайиш ўрнига фақат кучайиб боради», - деди Фаучи Италиянинг Corriere della Sera газетасига интервью берар экан.

Унинг таъкидлашича, агар дунё мамлакатлари пандемияни тўхтатиш учун биргаликда ўзаро мувофиқлаштирилган чораларни қўлламаса, вирус яна бир неча ой фаол тарқалишда давом этади. Бундан ташқари, Фаучи АҚШда коронавирус тарқалиши ҳали ҳам назоратга олинмаганини эслатиб ўтди.

«Шуниси ёмонки, айрим штатлар фаолиятни қайта бошлашга ҳаракат қилиб, чеклов чораларини юмшатишда ҳаддан ортиқ тез ҳаракат қилишди ва оқибатда аҳвол яна ёмонлашиб кетди. Кўплаб одамлар, айниқса ёшлар тавсияларга қулоқ солмади. Биз Калифорния, Аризона, Флорида ва Техас каби штатларда инфекция тарқалиши яна тезлашганини кўриб турибмиз», – деди у.

АҚШ коронавирусга чалинганлар ва ўлим ҳолати бўйича дунё мамлакатлари орасида биринчи ўринда бормоқда. Статистик маълумотларини эълон қилиб бораётган Worldometer сайтига кўра, АҚШда ҳозиргача 3,1 миллион киши коронавирус инфекциясига чалинган бемор сифатида рўйхатга олинган, беморларнинг 134 мингги вафот этган.

UzA