Душанбе аэропортида Ўзбекистон Президентини Тожикистон Президенти кутиб олди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун расмий ташриф билан Тожикистонга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига асосланиб.
Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Аэропорт олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари ва шиорлар билан безатилган.
Ўзбекистон раҳбарини кутиб олишда кўплаб ёшлар ва ижодий жамоалар ҳам иштирок этди.
Президентлар музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон шериклигининг кенг кўламли кун тартибини кўриб чиқадилар ҳамда халқаро ва минтақавий даражадаги алоқалар юзасидан фикр алмашадилар.
Амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўпламининг имзоланиши кутилмоқда.
/«Дунё» АА/.