Душанбе шаҳар мэрияси метро қурилиши соҳасида Ўзбекистон тажрибасига қизиқиш билдирмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегация Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб, «Душанбе – МДҲнинг маданий пойтахти-2021» тадбирининг очилиш маросими ҳамда «Наврўз-Душанбе - маданий ва сайёҳлик алоқалари платформаси» II халқаро форумида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Тожикистон Президенти Ижро этувчи девони меҳмонхоналар мажмуасида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий Мажлиси раиси, Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.
Унда азалдан дўст ва қўшни бўлган халқларимиз ва икки пойтахт ўртасида турли соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасида фикр алмашилди.
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси аъзолари ичимликлар ишлаб чиқарувчи, гранит тош ва мармарни қайта ишловчи корхоналар фаолияти билан танишди. Душанбедаги кўп қаватли уйларнинг қурилишини кўздан кечирди.
Томонлар маҳаллий иқлим шароитига мослаштирилган уй-жойлар режаси ҳамда Ўзбекистондан қурилиш материаллари етказиб бериш борасида фикр алмашди.
Душанбе шаҳар мэриясида шаҳар раисининг транспорт ва йўл қурилиши бўйича ўринбосари ва «Душанбе шаҳрининг йўллар ва кўприкларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бошқармаси» давлат муассасаси мутассадилари билан мулоқотлар бўлиб ўтди.
Тожик томони ер усти метросини қуриш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш бўйича таклиф билдирди.
«Дунё» АА