Душанбе шаҳрида «Европа Иттифоқи - Марказий Осиё» шаклидаги 17-вазирлар учрашуви бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Душанбе шаҳрида «Европа Иттифоқи - Марказий Осиё» шаклидаги 17-вазирлар учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари ҳамда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларнинг долзарб масалалари, хавфсизликнинг умумий муаммолари, савдо, инвестиция, экология соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, минтақалараро алоқаларни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз нутқида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг инновацион моделини шакллантириш, узоқ муддатли истиқболда янги ўсиш нуқталарини аниқлаш бўйича қатъий чораларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Тарифларни уйғунлаштириш, божхона тартибларини соддалаштириш, барча бизнес субектлари учун тенг шароитлар яратиш, рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш, транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш орқали ҳудудлараро ва минтақалараро савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
Афғонистонда гуманитар фалокатнинг олдини олиш, мамлакатни минтақавий иқтисодий жараёнларга жалб этиш, афғон томони билан конструктив мулоқотни йўлга қўйиш бўйича тезкор ва ўзаро келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Учрашув иштирокчиларига Ўзбекистон томонидан яшил иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш, экология ва биохилма-хилликни сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Ўзбекистон томони Европа Иттифоқи билан ушбу йўналишдаги алоқаларни, жумладан, БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст фонди доирасида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлиги билдирилди.
Учрашув якунида Қўшма коммюнике қабул қилинди.
«Дунё» АА