Душанбеда бўлиб ўтадиган "Осиё юраги - Истанбул жараёни" вазирлар конференциясида 15 мамлакат ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари қатнашади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

30 март куни Душанбеда ташқи ишлар вазирларининг "Осиё юраги - Истанбул жараёни" форматидаги 9-конференцияси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда "Дунё" ИА мухбири.
Тожикистоннинг "Ховар" Миллий ахборот агентлигининг маълум қилишича, конференция "Тинчлик ва тараққиёт учун консенсусни мустаҳкамлаш" мавзусига бағишланган. Форум Тожикистон ва Афғонистон Президентларининг кириш сўзлари билан бошланиши кутилмоқда.
Конференцияда 15 та иштирокчи давлат ташқи ишлар вазирлари бевосита иштирок этади. 16 та донор мамлакат, 16 та минтақавий ва халқаро ташкилот раҳбарлари онлайн шалда қатнашади, деб хабар бермоқда "Ховар" агентлиги.
Конференция якунида Душанбе декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, "Осиё юраги - Истанбул жараёни" Афғонистон ва Туркиянинг қўшма ташаббуси бўлиб, унинг биринчи конференцияси 2011 йил 2 ноябрь куни Истанбулда бўлиб ўтган эди.
“Ховар” 15 та иштирокчи давлат рўйхатини келтирган: Туркия, Афғонистон, Тожикистон, Эрон, Покистон, Ҳиндистон, Хитой, Россия, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон. 16 та донор давлат: АҚШ, Германия, Буюк Британия, Япония, Франция, Канада, Австралия, Дания, Миср, Финляндия, Италия, Ироқ, Норвегия, Польша, Испания, Швеция. 16 минтақавий ва халқаро донорлик ташкилоти: Оғахон тараққиёт тармоғи, Осиё тараққиёт банки, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича конференция, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Европа Иттифоқи, КХШТ, НАТО, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқалар.
/"Дунё" АА/.