Душанбеда Ўзбекистон – Тожикистон Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Душанбе шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Тожикистон Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода раислигида ўтган мажлисда давлатларимиз раҳбарларининг оқилона ва узоқни кўзлаб юритаётган сиёсати туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бугунги кунда бутунлай янги босқичга кўтарилгани, Олий даражадаги ўзаро ташрифлар кўп қиррали ҳамкорликнинг янги йўналишларини очаётгани алоҳида таъкидланди.
Қайд этилганидек, Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга бўлажак расмий ташрифи давлатларимиз ўртасида стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашда катта тарихий аҳамиятга эга бўлади.
Мажлисда ушбу ташриф кун тартибини аниқ амалий мазмун билан тўлдириш, режалаштирилган барча тадбирларни юқори савияда амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳукуматлараро комиссия мажлисида шунингдек, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, маданий-гуманитар, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Тожикистон Ўзбекистоннинг муҳим савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Кейинги 5 йилда мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баробардан ошди. Жорий йилнинг ўтган даврида 35 фоизга ошиб, 180 миллион доллардан зиёдни ташкил этди.
Давлат раҳбарлари томонидан Ҳукуматлар олдига ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган. Бунинг учун барча имкониятлар, фойдаланилмаган улкан захиралар мавжуд.
Учрашув якунида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Тожикистон Ҳукуматлараро комиссиясининг 9-мажлиси баёни имзоланди.
«Дунё» АА