Дюссельдорф шаҳрида Ўзбекистон дипломатлари Германиядаги Бухоро яҳудийлари жамияти раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Бош консуллиги дипломатлари Дюссельдорф шаҳрида Германиядаги Бухоро яҳудийлари жамияти бошқаруви аъзоси Эдуард Халматов билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда ватандошлар билан алоқаларни янада кенгайтириш, Германиядаги жамоат бирлашмалари, шунингдек, маданий-гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун самарали платформа яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, ўзаро манфаатли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, ва маҳаллий маҳсулотларни Германияга экспорт қилиш географиясини кенгайтириш хусусида фикр алмашилди.
Томонлар Дюссельдорф шаҳрида Ўзбекистон савдо уйини очиш имкониятларини кўриб чиқдилар. Бундан ташқари, Германиядаги Бухоро яҳудийлари жамияти аъзоларининг Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига саёҳатларини ташкил этишга эътибор қаратилди.
«Геманиядаги Бухоро яҳудийлари жамияти вакилларининг Ўзбекистонга, хусусан, Бухоро шаҳрига боришга қизиқиши жуда юқори, бу ерда 400 йилдан ошган Марказий Осиёдаги энг қадимий ибодатхона ҳозиргача сақланиб қолган, - деди Эдуард Халматов. - Шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлаш учун ватандошлар, немис ишбилармон доира вакиллари салоҳиятини жалб этишга тайёрмиз».
Бухоро яҳудийлари жамияти бошқаруви аъзосининг айтишича, жорий йилнинг 27 август куни Дюссельдорф шаҳрида Бухоро яҳудийларнинг Германияда яшаётганининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилади. Германия сиёсий, ишбилармон ва жамоат доиралари вакиллари иштирок этадиган ушбу тадбир доирасида Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти ҳамда бугунги тараққиётига бағишланган махсус бурчак ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
«Дунё» АА