ЕХҲТ ДИИҲБ директори Олий Мажлиснинг ЕХҲТ ПАдаги доимий делегацияси билан шерикликни чуқурлаштириш масалаларини муҳакама қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган ЕХҲТ ДИИҲБ директори Маттео Меккачининг Олий Мажлиснинг ЕХҲТ ПАдаги доимий делегацияси аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда ЕХҲТ ПА доирасида ўзаро ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, қонунчилик жараёнини такомиллаштириш ва парламент назоратини амалга оширишда илғор халқаро тажрибани ўрганиш соҳасида ЕХҲТ ДИИҲБ билан шерикликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар 2018 йилда имзоланган Олий Мажлис палаталари, ЕХҲТ ДИИҲБ ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ўртасидаги ўзаро англашув тўғрисидаги тўрт томонлама меморандум қоидалари амалга ошириш масаласини кўриб чиқди.
Ўзбекистон Олий Мажлисининг ЕХҲТ ПА ҳузуридаги доимий делегацияси аъзолари Ассамблея доирасидаги долзарб вазифалари ва иш режалари тўғрисида маълумот берилди.
Ўз навбатида, Маттео Мекаччи сайловларни кузатиш миссияларини ташкил этиш масалаларида ЕХҲТ ПА ва ЕХҲТ ДИИҲБ ўртасидаги яқин мувофиқлашувни қайд этди. У Ўзбекистонга демократик ислоҳотларни амалга оширишга ва фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлашга ҳар томонлама кўмаклашишга, шунингдек, ЕХҲТ тузилмаларида республика парламенти фаолиятини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Учрашувда томонлар тизимли мулоқот ва фаол алоқаларни ривожлантиришга, шу жумладан ЕХҲТ ПА доирасида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
/«Дунё» АА/.