ЕХҲТ ДИИҲБ: Янги технологияларни босқичма-босқич жорий этиш яхши сайлов амалиётига мос келади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ ДИИҲБ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг кеча бўлиб ўтган ва Ўзбекистонда ўтказилган референдум натижаларини баҳолашнинг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида Марказий сайлов комиссияси фаолиятига ижобий баҳо берилди.
ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси кузатган сайловолди ташвиқоти тадбирларининг қарийб 90 фоизи имконияти чекланган фуқаролар учун очиқ бўлди. Баъзи ўқув видеороликлари сурдо таржимаси билан бирга намойиш этилди. Сайлов кампанияси даврида ДИИҲБ ҳеч қандай муаммоли ҳолатларни қайд этмаган.
Халқаро мажбуриятларга мувофиқ имконияти чекланган шахсларнинг сайлов жараёнларида иштирокини кенгайтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Референдум куни ва муддатидан олдин овоз бериш пайтида ташриф буюрган сайлов участкаларининг аксарияти ногирон сайловчилар учун очиқ бўлганлиги эътироф этиш керак.
Ижобий жиҳати шундаки, референдум куни ва муддатидан олдин овоз бериш вақтида ташриф буюрилган аксарият сайлов участкаларида имконияти чекланган сайловчилар киришлари мумкин бўлди.
Тошкент шаҳридаги элликта сайлов участкаси сайловчиларни идентификациялашнинг электрон ускуналари билан жиҳозланиб, референдум учун синовдан ўтказилди.
Янги технологияларнинг босқичма-босқич жорий этилиши яхши сайлов амалиётига мос келади.