ЕХҲТ ташкилоти Парламент ассамблеяси раиси Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасидаги конструктив ва изчил позициясини юқори баҳолади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ЎЗбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев кеча Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси раиси Маргарета Седерфелднинг Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари доимий делегациялари раҳбарлари билан бўлиб ўтган онлайн-мулоқотида иштирок этди, хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълум қилишича, тадбирда, шунингдек, Парламент ассамблеяси раисининг ўринбосари, Ассамблеянинг Марказий Осиё ва Мўғулистон бўйича махсус вакили П. Каума, Парламент ассамблеяси бош котиби Р. Монтелла, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Марказий Осиё мамлакатларидаги миссиялари раҳбарлари иштирок этди.
Учрашув давомида ЕХҲТнинг Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашдаги роли, шу жумаладан Афғонистондаги вазият, ушбу мамлакатдаги вазият билан боғлиқ масалалар батафсил муҳокама қилинди.
Хусусан, томонлар Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришда тузилмаларнинг иштирок этиши механизмлари, тизимли парламентлараро мулоқот юритиш ҳамда «таҳдидларнинг қўшни давлатларга тарқалиб кетишига» йўл қўймаслик бўйича тезкор чоралар кўриш юзасидан фикр алмашди.
Ўз навбатида, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раиси Маргарета Седерфелд Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасидаги конструктив ва изчил позициясини юқори баҳолади. У Тошкентнинг ушбу мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва Марказий Осиё давлатлари хавфсизлигини таъминлаш борасида парламент дипломатияси механизмларидан максимал даражада фойдаланиш ташаббусларини маъқуллади. У Ўзбекистон билан яқин ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир натижасида томонлар хавфсизлик соҳасида минтақавий ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, чегара назоратини мустаҳкамлаш дастурларини амалга оширишга келишиб олди.
«Дунё» АА