Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Андижон вилояти тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Андижон вилояти тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигида ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат

Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси 1 май куни тадбиркорлар муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, шунингдек, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун Андижон вилоятига йўл олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи саво вазирлиги манбасига кўра, комиссия ўз фаолиятини корхоналарга ташриф буюриб, тадбиркорлар билан мулоқотда бўлиш ва ишлаб чиқариш объектларининг бугунги ҳолатини ўрганиш орқали олиб борди. Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, қиймат занжирларини кўпайтириш ва янги юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳисобига корхоналарни кенгайтириш истиқболлари бевосита жойларда муҳокама қилинди. Шунингдек, корхоналарни амалий қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар, жумладан, янги истиқболли бизнес ғояларни рўёбга чиқариш имконини бериши мумкин бўлган тадбирлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, вилоятга ташриф давомида тадбиркор ва экспортчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унинг мақсади масъулиятли тузилмаларни жалб этган ҳолда ишбилармонлар муаммоларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва устида ишлаш орқали уларни муҳокама қилиш ва ҳал этишдан иборат бўлди. Тадбирда ўз масалаларини кўтариб чиқиш имконига эга бўлган 230дан ортиқ тадбиркорлар қатнашди. Тилга олинган муаммоларнинг ҳар бири Комиссия аъзолари томонидан атрофлича ўрганилди.

Мулоқот давомида жами 189 муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Шу жумладан, 115 масала кредит ресурсларига бўлган эҳтиёж, 38 – ер участкалари, бўш бино ва иншоотларни ажратиш, 26 – зарур бўлган сертификат ва рухсатномалар олиш, 10 – солиққа тортиш соҳаси ва бошқа муаммолар билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Тилга олинган ҳар бир муаммо таҳлил қилинганидан сўнг, Комиссия раҳбарияти томонидан вазирлик, идора, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига ўрганилган масалаларни аниқ муддатларда ҳал этиш бўйича тезкор чоралар кўриш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Берилган топшириқлар сифатли ва ўз вақтида бажарилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан олиб борилади.

«Дунё» АА