Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

«El Mundo Financiero»: Ўзбекистонни истиқболда кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришлар кутмоқда

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
«El Mundo Financiero»: Ўзбекистонни истиқболда кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришлар кутмоқда

Испан тилидаги энг йирик «El Mundo Financiero» онлайн-нашри Ўзбекистонда амалга оширилаётган ёшлар сиёсатига бағишланган мақола чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Материалда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни парламентга йўллаган Мурожаатномаси моҳиятан мамлакатнинг 2021 йилга мўлжалланган тараққиёт дастури бўлгани ҳақида сўз юритилган.

Нашр дунёда ҳукм суриб турган бугунги мураккаб шароитда Ўзбекистонда иқтисодий ва сиёсий барқарорликни мустаҳкамлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор вазифа этиб белгиланганини таъкидлаган.

“Президент 2021 йилни Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилди, - дейилади мақолада. – 2021 йил кенг кўламли ислоҳотлар даври бўлиб, улар “Янги Ўзбекистон мактабдан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” шиори остида амалга оширилади”. Давлат раҳбари таълим тизимини ислоҳ қилиш, унинг хилма-хиллиги ва узлуксизлигини таъминлаш зарурлигини қайта-қайта таъкидлагани маълум қилинган.

Муаллифларнинг фикрича, Ўзбекистон келажаги, унинг истиқболдаги тараққиёти, муваффақияти ва фаровонлиги ёш авлод билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис йигит-қизларнинг жисмоний ва маънавий саломатлиги давлат учун устувор аҳамията эга.

“Мамлакат аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш тизимининг ишончли моддий базасини яратиш, тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, юқори сифатли тиббий дори-дармонлар билан таъминлаш Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ҳозирги шароитда бирламчи вазифалар сифатида қаралмоқда”, - деб ёзади “El Mundo Financiero”.

Онлайн-нашр 2021 йил Ўзбекистон мустақиллигига ўттиз йил тўлишини таъкидлаган. Ўтган давр мобайнида республика халқаро кўламда муносиб ўрин эгаллаб, ўз мавқеини мустаҳкамлади.

Мақолада Ўзбекистон Ташқи сиёсий фаолият концепциясини такомиллаштириш, Марказий Осиё давлатлари билан дўстона, яхши қўшничилик, шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, чет давлатлар билан серқирра ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, мамлакат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янги поғонага кўтариш Ўзбекистон олдида турган устувор вазифалар экани қайд этилган.

Ўзбекистонни истиқболда кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришлар кутмоқда. Зеро, белгиланган вазифаларни тўла-тўкис амалга ошириш орқалигина мамлакат ва жамиятни ҳар томонлама тараққий эттириш, ёш авлод учун фаровон ва барқарор келажак барпо этиш мумкин, деб ёзади нашр.

“Дунё” АА