Элчи Каромиддин Гадоев: Расмий Тошкент ва Куала-Лумпур Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё минтақалари ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Малайзиянинг марказий "Бернама" ахборот агентлиги телеканалида Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев билан суҳбат намойиш этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Ўзбекистон ва Малайзия: тараққиёт йўлида шериклик" мавзусида бўлиб ўтган суҳбат давомида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари хусусида фикр юритилди.
Жумладан, Ўзбекистон Президентининг 2025 йил февраль ойида Малайзияга буюрган ташрифи давомида олий даражада эришилган келишувлар натижасида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда кескин ижобий ўзгаришлар кузатилаётгани таъкидланган.
"Ўзаро алоқаларда сўнгги вақтларда замонавий технологиялар ва инновацияларга алоҳида эътибор берилмоқда, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ҳам ана шу жиҳатлар инобатга олиняпти. Шунингдек, ўзаро савдо айланмаси ҳам тобора ошиб боряпти", – деган Ўзбекистон расмий вакили.
Суҳбатда Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга оширишда ёшларнинг тутган ўрни, уларнинг иқтисодиётнинг турли тармоқларини ривожлантириш драйверига айланиб бораётгани қайд этилган. Таъкидланганидек, юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда Малайзия билан ўзаро ҳамкорлик янада жадаллашяпти ҳамда бу борада амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Мамлакатимиз элчиси, шунингдек, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг жаҳон майдонида юз бераётган жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланиб бораётганини, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонида қатор минтақавий ва глобал муаммоларга бағишланган резолюциялар қабул қилинганини ва бу жараён изчил давом этаётганини урғулаган.
"Ўзбекистон Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари ассоциацияси – АСЕАН билан ҳамкорликка катта эътибор қаратмоқда. Мамлакатимизнинг жорий йилда Марказий Осиё давлат раҳбарлари Маслаҳат йиғилишига ва Малайзиянинг АСЕАНга раислик қилиши рамзий маънога эга. Расмий Тошкент ва Куала-Лумпур Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё минтақалари ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди ва қатор муҳим минтақавий ҳамда глобал масалаларни ечишда ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиши мумкин", – қайд этади элчи Каромиддин Гадоев.
"Бернама" Малайзиянинг етакчи давлат ахборот агентлиги бўлиб, 1967 йилда ташкил этилган. 1998 йилда Агентликнинг "Бернама ТВ" телеканали фаолияти йўлга қўйилди. Телеканалнинг "The Nation. Diplomatic dispatch" номли кўрсатувда хорижий давлатларнинг Малайзиядаги элчилари билан икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболларига бағишланган суҳбатлар эфирга узатилади.