Элчи Равшан Усмонов: Ўзбекистон халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилмоқда ва муҳим глобал ташаббусларни илгари суришда давом этяпти
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Буюк Британиянинг нуфузли "Diplomat" журналида Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов билан суҳбат чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Интервьюда мамлакатимизнинг муҳим халқаро ташаббуслари, жумладан, Самарқандда бўлиб ўтадиган иқлим бўйича конференция, муҳим маданий ва ёшлар тадбирлари, шунингдек, Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари ҳақида сўз юритилган.
Суҳбатнинг асосий мавзуларидан бири шу йилнинг 4-5 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё глобал иқлим муаммоларига дуч келмоқда: умумий фаровонлик йўлида бирлашиш" мавзусидаги Биринчи Самарқанд иқлим форуми бўлди.
Қайд этилишича, ушбу муҳим воқеа иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва минтақа давлатларини янги экологик муаммоларга мослаштириш стратегияларини муҳокама қилиш учун дунёнинг етакчи экспертлари, сиёсатчилари ва экологларини бирлаштиради.
"Мазкур форум нафақат муҳокама майдонига, балки барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича глобал ечимларни ишлаб чиқиш йўлидаги муҳим қадам бўлади. Шунингдек, Марказий Осиёнинг иқлим бўйича глобал мулоқотда фаол иштирок этишга тайёрлигини намойиш этади", – деган дипломатик миссия раҳбари.
Интервьюда, шунингдек, жорий йил давомида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган бошқа муҳим халқаро тадбирларга ҳам эътибор қаратилган.
Суҳбат сўнггида "Ўзбекистон халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилмоқда ва муҳим глобал ташаббусларни илгари суришда давом этяпти. Хусусан, Самарқанд иқлим форуми атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш бўйича қўшма қарорлар ишлаб чиқишда муҳим қадам бўлиб, унинг натижалари бутун минтақа ва жаҳон учун узоқ муддатли самара келтиради", – дейди Ўзбекистон элчиси.