Элчихонанинг “Олтин дафтари”га киритилган ватандошимиз Сурхондарё вилоятида сармоявий лойиҳаларни амалга оширмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси томонидан «Олтин дафтар»га киритилган, Жанубий Кореяда фаолият кўрсатадиган юртдошларимиз - ака-ука Адҳам ва Севарқул Жумаевлар Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида жойлашган Учқизил шаҳарчасида аҳоли учун наф келтирадиган қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Хусусан, ватандошларимиз ўз сармоялари ҳисобидан шаҳарча аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашгани баробарида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчалари ва спорт майдонини ҳам барпо этди.
Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонасидан маълум қилинишича, Адҳам Жумаев мазкур ҳудуддаги эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда тоза ичимлик суви билан таъминлайдиган цехни янада кенгайтириш, уни қайта жиҳозлаш ва сув қадоқлаш бўйича қўшимча сармоя киритишни режалаштирмоқда. У, шунингдек, янги савдо марказини ҳам барпо этиш бўйича иш олиб бормоқда.
Сармоядор ватандошларимиз шу пайтга қадар мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун 400 минг АҚШ доллори миқдорида маблағ сарфлаган. Улар навбатдаги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш учун яна 200 минг долларга яқин сармоя киритишни мўлжалламоқда.
/«Дунё» АА/.