Элдор Арипов: БМТ билан ҳамкорликни фаол ривожлантириш — Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Шу йилнинг 2 июль куни Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори Элдор Арипов БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармасининг (ТҚКБ) аъзо давлатлар учун бошқарма директори вазифасини бажарувчи Мауро Миедико раҳбарлигида гибрид форматда ўтказилган ташкилот фаолиятининг 2-чорак якунларига бағишланган брифингда иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
ТҚКБ томонидан ҳар чоракда ўтказиладиган брифинглар БМТнинг 2010 йил 3 сентябрдаги тегишли резолюцияси билан таъсис этилган. Ушбу тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад терроризмга қарши кураш соҳасида замонавий тенденциялар ва стратегик устуворликларни, БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясига мувофиқ Бошқарма мандатини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат. Биринчи брифинг жорий йилнинг март ойида ўтказилган эди.
Бўлиб ўтган брифингда БМТ бўлинмалари раҳбарлари, хусусан инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар идораси, БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, БМТ аёллар тузилмаси, шунингдек, Интерпол, ХВЖ ва ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари иштирок этдилар.
Мауро Миедико брифингни очар экан, халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, террорчилик гуруҳлари тинчлик ва барқарорликка таҳдид солаётгани, уларнинг фаолияти кенгайиши хавфи сақланиб қолаётганини таъкидлади.
Шу нуқтаи назардан, ушбу таҳдидларга қарши ҳамкорлик қилиш жуда муҳимлиги айтилди. Таъкидланишича, бу йўналишда Терроризмга қарши курашиш бошқармаси давлатларга ҳар томонлама ёрдам беради.
Шу аснода, Мауро Миедико жорий йилнинг май ойида Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда ташкил этилган қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиёда Минтақавий экспертлар кенгашининг биринчи йиғилиши муваффақиятли ўтказилганига алоҳида урғу берди.
"Тадбир Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўз фуқароларини зиддиятли ҳудудлардан репатриация қилиш масалалари бўйича тажриба ва ахборот алмашиш учун ўзига хос платформа ҳисобланади", деди БМТ олий вакили.
Тадбирда сўзга чиққан СМТИ директори Элдор Арипов Ўзбекистоннинг БМТ билан ўзаро ҳамкорлигини фаол ривожлантириш мамлакат ташқи сиёсатининг энг муҳим устувор йўналиши эканлигига алоҳида эътибор қаратди.
"Буни БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг 30 июнь – 1 июль кунлари Тошкентга ташрифи ҳам тасдиқлайди. Унда икки томонлама ҳамкорлик кун тартибидаги кенг кўламли масалалари, жумладан, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш истиқболлари муҳокама қилинди", деди у.
СМТИ директори, шунингдек, иштирокчиларни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тузилган Минтақавий экспертлар Кенгашининг аниқ мақсад ва вазифалари билан таништирди. Кенгаш фаолияти минтақавий ҳамкорликни институционаллаштириш ва минтақа давлатларининг терроризм ва экстремизмга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Бундан ташқари, Элдор Арипов жорий йилда аҳолининг радикаллашувига қарши курашишда маҳаллий ҳамжамиятларнинг иштироки бўйича конференция ҳамда Минтақавий экспертлар кенгашининг иккинчи йиғилишини ўтказиш режалари ҳақида маълум қилди. Йиғилиш доирасида Кенгашнинг келгусидаги фаолияти режаси тасдиқланиши таъкидланди. Шу муносабат билан СМТИ директори бўлажак тадбирларда кенг доирадаги экспертлар ва фуқаролик жамияти вакилларини иштирок этишга таклиф қилди.
СМТИ директори ўз маърузаси якунида, Ўзбекистон БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси билан томонларни қизиқтирган барча соҳаларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тарафдори эканлигини яна бир бор тасдиқлади.
Ўз навбатида, БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси директори вазифасини бажарувчи Мауро Миедико Ўзбекистон раҳбариятига Марказий Осиёда Минтақавий экспертлар кенгашини ташкил этишдаги муҳим роли учун миннатдорлик билдирди. "Биз минтақавий экспертлар Кенгашига мамлакатлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва қуролли можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш каби жуда муҳим масалаларни ўз ичига олган ҳамкорлик модели сифатида қараймиз", деди у.
БМТ олий вакили, шунингдек, БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси Минтақавий экспертлар кенгаши фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.