Электр энергиясининг 20 фоизи мини ГЭСлар томонидан ишлаб чиқарилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Президент ташрифидан сўнг
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йили Андижон вилоятига ташрифи чоғида сўнгги беш йилда юртимизда аҳоли хонадонлари, ишлаб чиқариш корхоналари сони ортиб бораётганлиги натижасида Фарғона водийси вилоятларида ҳам электр энергиясига талаб 40 фоизга кўпайганлигини таъкидлаган эди.
Давлатимиз раҳбари юзага келган муаммони бартараф этиш учун қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш, қуёш, шамолдан электр энергияси олишга қаратилган лойиҳаларни ҳамда гидроэлектр станцияларни ишга тушириш бўйича топшириқлар берганди.
Ана шу топшириқлардан келиб чиқиб, айни кунда Андижон вилоятида умумий қиймати 30 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳалар доирасида жами қуввати 200 МВт бўлган 30 та микро гидроэлектр станция қуриш, фойдаланишга топшириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари юртимиз тадбиркорлари ҳамда хорижий инвесторлар томонидан олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида умумий қуввати 2 МВт бўлган 6 та гидроэлектр станция ишга туширилди.
Ишга туширилган гидроэлектр станциялар бугунги кунда ҳудудлардаги юзлаб хонадонларни узлуксиз электр энергияси билан таъминламоқда.
Жорий йил охирига қадар яна иккита микро ГЭС – Марҳамат туманидаги Роҳат маҳалласидан “Marhamat gidroenergiya” масъулияти чекланган жамияти томонидан қуввати 4,5 МВт, шунингдек, Избоскан туманида “Vodiy Gidro Energiyasi” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган қуввати 3,2 МВт бўлган гидроэлектр станциялар ишга туширилади.
Вилоятда мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш, яъни янги гидроэлектр станциялар қуриш, мавжуд, лекин узоқ йиллардан буён ишламай турган мини ГЭСларни ишга тушириш орқали аҳолини электр энергиясига бўлган талабини қондиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ишлар режа асосида давом этмоқда.
Белгиланган лойиҳалар доирасида мини ГЭСларни тўла ишга тушириш ҳисобига Андижон вилояти эҳтиёжи учун сарфланадиган электр энергиясининг 20 фоизи айнан мазкур мини ГЭСлар томонидан ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.