Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари БМТ ТД вакили билан «яшил» энергетика истиқболларига бағишланган Нукус форумига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари БМТ ТД вакили билан «яшил» энергетика истиқболларига бағишланган Нукус форумига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Аҳмадхўжаев БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда БМТ Тараққиёт дастури энергия самарадорлиги ва кам углеродли ишлаб чиқариш соҳасида илғор халқаро тажрибани тақдим этишда ҳамкорлик қилиш учун салмоқли салоҳиятга эга экани таъкидланди.

Шу муносабат билан томонлар турар-жой биноларининг энергия аудитини ўтказиш, тегишли таҳлилий ва қонунчилик ишлари бўйича техник ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар. Уй-жой фондини илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда экологик жиҳатдан янгилаш унинг энергия самарадорлигини сезиларли даражада ошириши мумкинлиги қайд этилди. Бу эса замонавий энергетикани ривожлантиришнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Томонлар Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида тармоқ ичидаги қуёш тизимларини синовдан ўтказиш ва кейинчалик жорий этиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий жиҳатлар ҳамда техник имкониятларни баҳолаш бўйича ҳамкорликдан манфаатдор эканликларини билдирди.

Хусусий инвесторлар, яъни мустақил энергия ишлаб чиқарувчилар томонидан қурилган қуёш ва шамол электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини умумий тармоққа етказиб бериш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш ва қабул қилиш мамлакатимиз энергетика хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масаласи эканлиги қайд этилди.

Бундай меъёрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқишда илғор халқаро тажрибани жалб этиш, хусусан, қайта тикланувчи энергия бўйича халқаро агентлик (IRENA) билан ҳамкорликда ушбу ишларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга.

Томонлар, шунингдек, жамоат транспортида электроавтобуслардан фойдаланиш истиқболларини, бу борадаги ижтимоий-иқтисодий ва атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш учун моделлаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятларини ҳамда электр энергетика тармоғида «яшил» ривожланиш иқтиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Музокаралар чоғида 2022 йилда Нукус шаҳрида бўлиб ўтадиган «яшил» энергия бўйича юқори даражадаги халқаро форумга тайёргарлик масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Маълумот учун, ушбу форумни БМТ билан ҳамкорликда ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Президенти томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида илгари сурилган эди.

«Дунё» АА