Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи Туркия ОАВ диққат марказида

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи Туркия ОАВ диққат марказида

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон 29 апрель – 1 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди. Тошкент ва Бухорода бўлиб ўтган учрашув ва музокаралар Туркиянинг бир қатор оммавий ахборот воситалари диққат марказидан ўрин олди.

Хусусан, мамлакатнинг “Sabah”, “Milliyet”, “Hurriyet”, “Haber Turk”, “Yeni Akit”, “Yeni Safak”, “Vatan” ва “Star” каби газеталари саҳифаларида ташриф доирасида икки давлат раҳбарларининг олиб борган музокаралари, имзоланган келишувлар ҳамда амалга оширилган зиёратлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мазкур мақолаларда таъкидланганидек, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон давлат ташрифи доирасида Бухорода ҳам бўлди.

“Режеп Таййип Эрдўғон рафиқаси Амина Эрдўғон ва делегация билан биргаликда Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси, Чашмаи-Аюб ва Калон мажмуалари, Улуғбек ва Абдулазиз мадрасалари каби турли тарихий ҳамда маданий марказларни зиёрат қилди. Баҳоуддин Нақшбанд Ҳазратлари мақбараси ёнида Дин ишлари вазири Али Эрбош Қуръони Карим тиловатини қилди. Туркия Президенти Ўрта Осиё олимларини етиштириб чиқарган Мир Араб мадрасасида “Инфитар” сурасини ўқиди.

Президент Эрдўғон Имом Бухорий, Имом Мотурудий, Имом Термизий каби буюк инсонлар бу тупроқларнинг бизга бўлган армуғони эканлигини таъкидлади. Бу замин Беруний, Мирзо Улуғбек, Ибн Сино, Хоразмий, Али Қушчидек буюк олимларни етиштирганини таъкидлар экан, “улар абадиятга кўчган бўлишса ҳам, улар қолдирган мерос фақатгина Ўзбекистонни эмас, балки Онадўлини ҳам ёритишда давом этмоқда”, - дея қайд этди Туркия давлат раҳбари.

“Самарқанд ва Бухоро каби турк-ислом цивилизацияси учун катта аҳамиятга эга бўлган шаҳарларда ота заминда бўлиш ҳузур берганини билдирган Р.Эрдўғон аждодларини яна бир бор раҳматла ёдга олди. Туркия раҳбари ва делегация аъзолари тарихий Арк қалъасини ва Пойи Калон мажмуаларини юксак эътибор ҳамда қизиқиш билан зиёрат қилишди”, - деб ёзади турк нашрлари.

“Бухоро мажлисини унутмаймиз” сарлавҳали мақолада Туркия Президенти Р.Эрдўғон икки йилдан сўнг маънавий ва тарихий аҳамияти юқори бўлган ушбу заминга яна бир бор ташриф буюришдан бағоят мамнунлигини билдириб ўтгани таъкидланган.

Муаллифнинг ёзишича, Режеп Таййип Эрдўғон бундай деган: “Олимларимизнинг очиб берган йўллари ва таратган нурлари ҳали ҳамон инсониятни ёритиб келмоқда. Бухоро Амирлигининг ҳазинасидан Туркияга ёрдам жўнатилишини ҳеч иккиланмай тасдиқлаган Бухоро вакилларини ҳеч қачон унутмаймиз. Миллий зафаримиз учун “Онадўлидаги қардошларимизнинг ғалабаси қутлуғ бўлсин” шиори остида бир ҳафта мобайнида нишонлаганлари ва ўша майдондаги Жума масжидида шаҳидларимиз ҳаққига ҳатми Қуръон ўқилганларини ҳеч қачон унутмаймиз”.

Мақолаларда, шунингдек, Туркия Президентининг Бухоро ҳақида айтган сўзлари ҳам алоҳида қаламга олинган. “Бухоро - Имом Бухорийнинг ҳаёт маркази эди. Бизнинг эътиқодимиз марказида Имом Мотурудий Ҳазратларининг ўринлари ҳам жуда катта аҳамиятга эгадир. Бу билан боғлиқ яна бир академияни барпо этиш ҳақида ҳурматли қардошим Шавкат Мирзиёев билан келишиб олдик. Туркиядан Ўзбекистонга келган ёшларимизнинг қизиқишлари яна ҳам ортади”, - деди Р.Эрдўғон газеталар таъкидича.

Бундан ташқари, нашрлар икки мамлакат ўртасида 25 шартнома имзолангани ҳақида ҳам хабар беради.

“Президент Режеп Таййип Эрдўғоннинг 10 нафар вазир билан биргаликда Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи доирасида ушбу мамлакат билан турли соҳаларда, жумладан, тоғ-кон саноати, энергетика, туризм ва ҳавфсизлик жабҳаларида 25 та шартнома имзоланди. Уларга кўра, Туркиянинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда минерал қидириш ишларининг олиб борилиши, кўмир ва табиий газ заводининг қурилиши кўзда тутилган. Шунингдек, туризм йўналишидаги келишувлар доирасида икки давлат ўртасидаги авиақатновлар кўпайтирилиши режалаштирилган”, - деб ёзади нашрлар.

“Жаҳон” АА