Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Эркин Ҳамроев: Ватандошлар билан ишлаш ва меҳнат мигрантларини қўллаб–қувватлаш мамлакатимиз равнақига хизмат қилади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Эркин Ҳамроев: Ватандошлар билан ишлаш ва меҳнат мигрантларини қўллаб–қувватлаш мамлакатимиз равнақига хизмат қилади

«Янги Ўзбекистон» газетасининг бугунги сонида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Эркин ҲАМРОЕВ билан «Ватандошлар билан ишлаш ва меҳнат мигрантларини қўллаб–қувватлаш мамлакатимиз равнақига хизмат қилади» сарлавҳали эксклюзив интервью эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қуйида ушбу суҳбат матни тўлиқ ҳавола қилинмоқда.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар сарҳадлар оша дўстлик, тенг шериклик, бағрикенглик тамойили асосида ривожланмоқда. Хорижий давлатлар билан алоқаларда Ўзбекистон томони минтақавий тараққиётга доир ташаббусларни, бугунги таҳликали замонда ҳамжиҳатлик ва осойишталикни таъминлашнинг муҳим омилларини илгари суришга қодир мамлакат сифатида эътироф этилаётгани ҳам фикримизнинг далили. Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқаро муносабатларда сиёсий нуктадонлик билан эътибор қаратадиган яна бир муҳим жиҳат бор. Бу — хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан доимий мулоқот ўрнатиш, ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардаги иштирокини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоялаш. Бугун ана шу жиҳатлар давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

— Эркин Жалилович, хориждаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш, улар билан алоқаларни мустаҳкамлаш борасида мамлакатимизда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам ватандошлар мавзуси алоҳида тилга олинди. Жумладан, “Ватандошлар” жамғармасини тузиш таклифи илгари сурилди. Дастлаб бу ташаббуснинг аҳамияти хусусида сўзлаб берсангиз.

— Тўғри айтасиз, хориждаги ватандошларимиз билан ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг юртимиз тараққиётига доир креатив ғояларини, ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу жараёнда чет элларда меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз тақдирига ҳам бефарқлик йўқолди. Уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун таъсирчан чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчасига Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мустаҳкам сиёсий иродаси, аниқ мақсадлар кўзланган саъй-ҳаракатлари ва ташаббуслари туфайли эришилмоқда.

Айни шу йўналишда ҳукуматимиз томонидан бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Хорижда истиқомат қилаётган юртдошларимиз билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди.

Ҳозир кўплаб ҳамюртларимиз мамлакатимиз иқтисодиёти, ижтимоий соҳа, илм-фан, маданият, спорт ва бошқа йўналишларни ривожлантиришга, она Ватани — Ўзбекистоннинг обрўсини янада ошириш ҳамда унинг ташқи дунё билан муносабатларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги барча таклиф ва ташаббуслар жуда муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, “Ватандошлар” жамғармасини тузиш таклифининг асосий мазмун-моҳияти, аввало, хорижда ги юртдошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан ҳамкор лик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ривожлантиришдан ибо рат. Бу ташаббус ватандошларимиз билан самарали ишлашнинг аниқ механизмларини яратишга хизмат қилади.

—Ўзбекистонлик кўп иқтидорли кадрлар турли сабабларга кўра чет элларга чиқиб кетгани сир эмас. Улар бор салоҳиятини ўзга юртларда намоён қилиб келаётган эди. Президентимиз ташаббуси билан уларнинг кўпчилиги Ватанимизга қайтиб келиб, бугун турли соҳаларда самарали меҳнат қилмоқда. Айтинг-чи, Ўзбекистонга қайтган юртдошларимиз мамлакат равнақи учун қанчалик ҳисса қўшишга улгурди?

— Дарҳақиқат, кўплаб ватандошларимиз юртимизга қайтиб, турли соҳалар ривожига ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Хусусан, улар сафидан юқори малакали мутахассислар давлат ва хўжалик бош қаруви органлари, жойлардаги ижроҳокимияти ҳамда бошқа ташкилотларга ишга қабул қилинди. Ҳозир уларнинг 150 дан ортиғи раҳбар ҳамда масъул лавозимларда фаолият юритиб келмоқда.

Бундан ташқари, 30 дан зиёд хорижий давлатларда истиқомат қилаётган салоҳиятли инвесторлар, малакали мутахассислар, халқаро ташкилотлар вакиллари, олим ҳамда иқтидорли талабалардан иборат 480 дан ортиқ ватандошимиз рўйхати шакллантирилди.

Улар Ўзбекистон иқтисодиёти ривожига ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида туризм, дас турлаш ва ахборот технологиялари, фан, таълим, тиббиёт, маиший хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, деҳқончилик, чорвачилик, озиқ-овқат маҳсулотларини, қурилиш молларини ишлаб чиқариш, экспорт, импорт, банк-молия, транспорт-логистика, энергетика каби соҳаларда лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган.

Шу кунгача бу ватандошларимизнинг аксарияти билан видеомулоқотлар ўтказилди. Ҳозир вилоятлар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар билан бирга улар томонидан билдирилган лойиҳавий таклифлар амалиётга татбиқ этиш учун ишлаб чиқилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳатни алоҳида таъкидлаш зарур. Фаол ватандошларимиз давлатимиз томонидан алоҳида эътироф этиб келинмоқда. Бугунги кунга қадар АҚШ, Россия, Буюк Британия, Германия, Франция ва Хитойда истиқомат қилаётган айрим ҳамюртларимиз Ватанимизнинг юксак давлат мукофотари — “Дўстлик” ордени, “Шуҳрат” ва “Келажак бунёдкори” медаллари билан тақдирланди.

— Бу каби эътибор чет эл лардаги ватандошларимизни ҳам илҳомлантирмоқда. Ўзларини Ўзбекистондаги ислоҳотларга дахл дор сезиб, узоқдан туриб бўлса-да, мамлакатимиз равнақига ҳисса қўшишга, миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизни тарғиб қилишга ундамоқда. Пировардида, хориж мамлакатларида ҳам ватандошларимиз томонидан турли уюшмалар, диаспорал ташкилотлар фаолияти йўлга қўйиляпти. Бу ташкилотлар билан алоқалар қандай?

— Ватандошларимиз томонидан тузилган уюшмалар, диаспорал ташкилотлар билан ҳамкорлик биз учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки хориждаги ҳамюртларимиз қалбида юрт билан фахрланиш туйғусини мустаҳкамлаш, у ерда туғилиб ўсаётган фарзандлар орасида урф-одатларимиз ва она тилимизни кенг ёйишда бундай тузилмаларнинг ўрни катта.

Шундай марказлар аслида Ўзбе кистондаги сиёсий-ҳуқуқий, ижтимо ий-иқтисодий, маданий-маърифий йўналишларда кечаётган ўзгаришлар ва янгиликлар билан боғлиқ хабарларни етказишда кўпроқ ватандошларимизни қамраб олишга, улар билан алоқага киришиб, Ватанимиз манфаатлари йўлида ҳамкорлик ўрнатишга имконият яратади.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари жойлашган мамлакатларда ва уларнинг консуллик округига кирувчи давлатларда қатор диаспорал ташкилотлар, миллий маданий марказлар фаолият юритмоқда. Ваколатхоналаримиз ана шу каби тузилмаларнинг 150 дан ортиғи билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Улар иштирокида чет эл давлатларида Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти, урф-одатлари ва миллий байрамларига бағишланган ҳамда республикамизнинг сайёҳлик салоҳиятини хорижий жамоатчиликка кенг тарғиб қилишга йўналтирилган тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Бундан ташқари, халқимиз маданиятини кенг ёйиш, ўзбек тилини тарғиб қилиш, ватандошларимиз фарзандларида Ватан туйғусини шакллантириш, ўзлигини унутмаслиги мақсадида диас поралуюшмалар қошида кечки ва якшанбалик мактаблар очилмоқда. Ушбу муассасаларни ўқув қуроллари ва ўзбек тилидаги китоблар билан таъминлаш ишлари изчил давом эттириляпти.

— Суҳбатимизни меҳнат мигрантлари мавзусида давом эттирсак. Уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда ҳал қилиш бў йича қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда?

— Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда 2016 йилдан бошлаб аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим жиҳати сифатида ташқи меҳнат миграцияси масаласига алоҳида эътибор қаратила бошланди. Шу даврдан бошлаб ташқи меҳнат миграцияси жараёнини тартибга солиш мақсадида унинг турли жиҳатларини қонунийлаштиришга қаратилган қатор иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилди.

Тартибли ва самарали меҳнат миграциясини ташкил этиш, биринчи навбатда, оилалар даромади ошишига, иқтисодиётда малакали мутахассислар шаклланишига хизмат қилади. Шу сабабли хорижий давлатларда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларига риоя этишини назарда тутадиган халқаро ҳужжатларни тузишга қаратилган ишлар бажарилмоқда. Россия, Қозоғис тон, Туркия ва Жанубий Корея давлатлари билан меҳнат миг рацияси борасида халқаро битимлар имзоланди.

2020 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон ҳукумати билан Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Эндиликда ушбу ташкилот билан битим ижроси юзасидан дастурлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ХМТнинг меҳнат ва миграция соҳасидаги 16 та универсал халқаро шартномаси иштирокчиси ҳисобланади. Ўтган йилнинг ўзида мамлакатимиз ХМТнинг “Халқаро меҳнат стандартларини қўллашни рағбатлантириш бўйича уч томонлама консультациялар” конвенцияси (Женева, 1976 йил 21 июнь) ва “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги конвенциянинг (Женева, 2014 йил 14 июнь) баёнига қўшилди.

Хорижда ишлаётган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошида алоҳида жамғарма ташкил этилди ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича Бош вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.

Мазкур соҳада мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш, хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича давлат идораларининг аниқ вазифаларини белгилаб бериш мақсадида Президентимиз раҳбарлигида ўтган йилнинг 17 август куни ташқи миграция масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

2020 йилнинг 15 сентябрида эса Президентимизнинг “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжат асосида хорижий давлатларда ўз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларини қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги субъектларнинг фаолиятини тартибга солиш, вақтинчалик меҳнат фаолиятини якунлаб, ватанига қайтиб келган фуқароларнинг реинтег рациясини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган янги тизим жорий қилинмоқда. Мазкур ҳужжатнинг самарали ижросини таъминлаш мақсадида Ташқи ишлар вазирлигининг махсус чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ва у амалга оширилмоқда.

Қисқа муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик муассасалари томонидан чет давлатларда мавжуд бўлган 12 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари аниқланди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда ушбу бўш иш ўринларига фуқароларимизни жойлаштириш мақсадида хорижий ташкилотлар билан ишлар олиб борилди. Мамлакатимиз фуқаролари энг кўп борадиган давлатлар — Россия, Қозоғистон ва Туркия ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида бу давлатларнинг нуфузли адвокатлик фирмалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

— Қайси мавзуда гаплашмайлик, коронавируснинг салбий таъсири ҳақида айтяпмиз. Бу меҳнат миграцияси жараёнларига ҳам жиддий таъсир кўрсатди. Хусусан, пандемия шароитида хориждаги фуқароларимиз турли синовларга дуч келди.

Уларга ўз вақтида консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва Ўзбекистонга қайтиб келишини ташкиллаштириш бўйича вазирлик томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида айтиб ўтсангиз.

— Бундай вазиятда хорижда қолган ватандошларимизга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 2020 йил 25 январдан буён Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги махсус штаб фаолияти доирасида 550 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Ватанимизга қайтарилди. Улардан 340 мингдан зиёди чартер рейслар, 55 мингга яқини темир йўллар ва 165 мингга яқин фуқаро давлат чегара назорат ўтиш пункти орқали олиб келинди.

Чет элдақийин аҳволда қолган 100 мингга яқин ватандошимизга ёрдам кўрсатилди. Ҳозир хориж давлатларидан қайтиш истагини билдирган барча юртдошларимиз Ўзбекис тонга қайтарилди.

Чет элда яшаш учун маблағларсиз ва оғир аҳволда қолган 60 мингдан зиёд фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари, меҳмонхоналарга вақтинчалик жойлаш ва нақд пул тақдим этиш шаклида моддий ёрдамлар кўрсатилди. Коронавирус пандемияси даврида хорижий давлатлар томонидан 19 миллион АҚШ доллари миқдорида беғараз инсонпарварлик юкларини Ўзбекистонга етказиш ҳамда вазирлик ва идоралар ўртасида тақсимлаш ташкиллаштирилди.

Ўзбекистонда коронавирус инфек ция сининг тарқалишига қарши самарали курашиш мақсадида Германия, Жанубий Корея, Туркия, Хитой ва Россиядан етакчи тиббиёт мутахассислари жалб қилинди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш учун консуллик ходимларининг иш ва уяли телефон алоқалари Ташқи ишлар вазирлиги, хориждаги дипломатик ваколатхона ҳамда консуллик муассасалар расмий сайти орқали эълон қилиб борилди.

— Ватандошларимиз энг кўп бўлган мамлакатлардан бири Россия Федерацияси ҳисобланади. Бу ерда ишлаётган фуқароларимизнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қандай қулайликлар яратилмоқда?

— Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ноқонуний миграциянинг олдини олиш бўйича Ўзбекистон — Россия ўртасида 5 та халқаро битим имзоланган.

Россия ва бошқа хорижий давлатларда юртимизнинг меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам берадиган “Call-марказ”ни Москва шаҳрида ташкил этиш бўйича ишлар ўз ниҳоясига етмоқда.

2020 йил октябрь ойида Санкт-Петербург шаҳрида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун “Ишга марҳамат” адаптация маркази ишга туширилди.

Екатеринбург, Новосибирск, Самара ва Уфа шаҳарларида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарини очишга кўмак берилди. Ваколатхоналар 2020 йил сентябрь ойидан ўз фаолиятини бошлаб юборди.

Ўзбекистонда Россиянинг миграция марказлари офисларини очиш ва ушбу давлатда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олиш тартибини осонлаштириш мақсадида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Ички ишлар вазирлигининг “Паспорт-виза хизмати” ташкилоти ҳамда Москва шаҳридаги “Кўп тармоқли миграция маркази” муассасалари ўртасида ҳамкорлик келишувини имзолашда кўмак берилди.

Фуқароларимизга чет тилини ва талаб катта бўлган касб-ҳунарларни ўргатиш мақсадида қисқа муддатда Россиянинг 10 дан ортиқ йирик ўқув марказлари билан келишувларга эришилди. Жумладан, Россия халқлар дўстлиги университети ва “Ворлдскиллс Россия” ташкилотлари билан Ўзбекистондан келган мигрантларни ўқитиш, ётоқхона билан таъминлаш, битирувчиларга Россия ҳудудида амал қиладиган сертификат бериш бўйича келишилди. Айни пайтда фуқароларимиз ушбу марказларда ўқимоқда.

Шунингдек, ўтган йилдан вилоятлар ҳокимликларини ҳам ташқи меҳнат миграцияси фаолиятига доир масалаларни ҳал этишга тизимли жалб этиш бўйича ишлар бошланди. Шу мақсадда ҳокимликлар масъулларининг Россия Федерацияси ҳудудларига ташрифлари ташкил этилди ҳамда видеоанжуманлар ўтказилди.

Бундан ташқари, 2021 йил давомида Россия ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қи лишга қаратилган бошқа қатор муҳим чора-тадбирлар ҳам режалаштирилган. Улар ҳақида газетхонларга батафсил ахборотлар бериб борамиз.

Бир сўз билан айтганда, хориждаги ватандошлар билан ишлаш ва меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш мамлакатимиз равнақига хизмат қилади. Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг халқчил сиё сатини дунёга танитиб, халқаро нуфузини янада оширади.

Салим ДОНИЁРОВ суҳбатлашди.

Манба: «Янги Ўзбекистон» газетаси

2021 йил 20 январь.