Эрон матбуоти Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар якунлари ҳақида хабарлар тарқатди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йил 7-9 март кунлари Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди ва бошқа икки томонлама тадбирлар ушбу мамлакатнинг «Fars News», «IRNA News», «Khabar Farsi», «Ghatreh News», «Mashregh News», «Khabarban» ва бошқа етакчи оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Хусусан, нашрлар 8 март куни Теҳронда икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари Фурқат Сидиқов ва Аббос Аракчи раислигида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқатди.
Учрашув чоғида икки томонлама, минтақавий ва халқаро миқёсдаги кенг кўламли масалалар бўйича ўзаро фикр алмашилгани, томонлар Ўзбекистон ва Эрон транспорт, савдо, маданият ва сайёҳлик соҳаларидаги мавжуд имкониятларни янада кенгайтириш учун улкан салоҳиятга эга экани қайд этилган.
Шунингдек, Эрон матбуоти тарқатган хабарларда таъкидланишича, сиёсий маслаҳатлашувлар давомида турли даража ва форматдаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартибига қўйилган таклифлар, хусусан, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорликка доир Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг 14-йиғилишини ўтказиш масаласи кўриб чиқилган.
Хабарларда Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари А.Аракчи коронавирус пандемиясига қарамасдан, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини юқори баҳолаб, Тошкент Теҳроннинг муҳим савдо ҳамкорларидан бири эканини таъкидлагани маълум қилинган.
/«Дунё» АА/.