Эрон матбуотида Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш ҳақидаги мақола чоп этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

«Iran News» газетасида «Қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш Ўзбекистон учун умуммиллий аҳамиятга молик масаладир» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда қайд этилишича, жорий йили Ўзбекистонда «Инсон қадри учун» деган тамойил барча соҳаларда фаол тарғиб этилмоқда.
«Ўзбекистонда қўшимча 2-3 миллиард киловатт-соат электр энергиясига эҳтиёж бор, деб ёзади муаллиф. Кейинги беш йилда бу эҳтиёж 10 миллиард киловатт-соатгача ошиши кутилмоқда».
Мақолада қайд этилганидек, Ўзбекистон ҳукуматининг навбатдаги йиғилишида қайта тикланувчи энергия ускуналарини кенг жорий этиш, бу борада аҳолини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. «Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш масаласи умуммиллий аҳамиятга эга эканлиги кўрсатиб ўтилди. Ҳар бир ҳоким, барча даражадаги раҳбарлар шахсий намуна кўрсатиб, ўз уйи, ишхонасида муқобил энергия ускунасини ўрнатиши керак», деб ёзади нашр.
Мақолада, шунингдек, масъул идораларга барча жараёнларни рақамлаштириб, ушбу янги тизимни 1 сентябрдан йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилгани маълум қилинган.
2023 йилдан савдо ва кўнгилочар мажмуалар, ресторан, меҳмонхона, ёқилғи қуйиш шохобчалари, аэропорт, вокзал, тижорат банклари каби кўплаб биноларда иссиқ сув таъминоти ва ташқи ёритишнинг бир қисмини муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаби киритилади.
«Бундан ташқари, тадбиркорлар учун жозибадор тарифлар белгиланади ҳамда ер участкаси аукцион ғолибига узоқ муддатли ижарага берилади. Қуёш, шамол ва микроГЭСларнинг ортиқча электр энергияси камида 10 йил давомида давлат томонидан кафолатли харид қилинади», деб ёзади «Iran News» .
«Дунё» АА