Эрон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбарининг Матбуот хизмати маълумотига кўра, икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган майдонда Эрон Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни кутиб олди.
Икки мамлакат етакчилари шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Эрон давлат мадҳиялари янгради.
Президентлар фахрий қоровул олдидан ўтиб, ҳарбий хизматчиларни қутладилар. Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари қатнашди.
Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг музокаралари бошланди.
“Дунё” АА