Эроннинг Альборз вилояти билан ҳамкорлик жадаллашмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг Альборз вилоятига ташрифи доирасида Савдо, саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси раиси Пархам Резаий билан икки томонлама учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Альборз Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси раиси Пархам Резаий ҳамраислигида Альборзнинг 40дан ортиқ энг илғор компаниялари раҳбарлари, ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес форум ва мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот маросими ташкил этилди.
Тадбир иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, инвесторлар ва тадбиркорлар учун яратиб берилаётган қулайликлар, шарт-шароитлар ҳамда имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.
Эронлик тадбиркорлар мазкур ислоҳотларни юқори баҳолаб, Эрон ва Ўзбекистон ўртасида савдо-ҳажмини оширишга ўз ҳиссаларини қўшишга тайёрликларини билдирдилар.
Шу билан бирга, Альборз Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2025 йилда мамлакатимизда бизнес-форум ўтказиш ҳамда ўзаро делегациялар алмашинувини йўлга қўйиш масалалари бўйича келишиб олинди.