Эртага Бухорода Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро форум ўз ишини бошлайди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Эртага Бухорода Ўзбекистон ҳукумати, Олий Мажлис, БМТ ваколатхонаси ва бошқа қатор халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик» масалаларига бағишланган халқаро форум ўз ишини бошлайди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
23-24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ушбу форумда Европа парламенти, Афғонистон, Озарбайжон, Болгария, Канада, Хитой, Франция, Германия, Индонезия, Эрон, Италия, Япония, Қирғизистон, Латвия, Малайзия, Таиланд, Туркия, Ўзбекистон парламентлари ҳамда ЕХҲТ Парламентлараро иттифоқи, Туркий кенгаш Парламентлараро Ассамблеяси каби йирик халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этади. Муҳокамаларга илмий-тадқиқот муассасалари мутахассислари ва жамоат арбоблари ҳам таклиф этилган. Халқаро анжуман миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилади.
Ташкилотчилар тақдим этган маълумотларда қайд этилишича, форумдан кўзланган асосий мақсад барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, бу борадаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишда қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек, парламент назорати механизмларини мустаҳкамлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Иштирокчилар Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) самарали бажарилишини таъминлаш, БРМ амалга ошириш учун фаолиятни молиялаштириш масалалари, уларнинг статистик кўрсаткичларини шакллантириш, бу жараёнларда фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик иштироки, парламент назорати, мониторинг ва баҳолаш аҳамияти, барқарор ривожланиш йўлидаги халқаро мулоқот ва жаҳон парламентлари ўртасидаги глобал ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.
Форум якунлари бўйича Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик тўғрисидаги Бухоро декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.
/«Дунё» АА/.