Эртага Сенатнинг 39-ялпи мажлиси иш бошлайди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева раислигида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Сенат мажлисида Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 6 апрель куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қайд этилганидек, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган мазкур ялпи мажлисда бир қатор қонунлар ва масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
«Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги, «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир.
Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги Шартномани (Нур-Султон, 2021 йил 6 декабрь) ратификация қилиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2022 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2022 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонунлар муҳокама қилинади.
Шу билан бирга, сенаторлар Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитади.
Бундан ташқари, ялпи мажлис кун тартиби доирасида музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари юзасидан Ўзбекистон Маданий мерос агентлигига парламент сўрови юбориш, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасида экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда замонавий инновацион технологияларни кенг татбиқ қилиш бўйича белгиланган вазифалар ижро этилиши юзасидан 2022 йил 7 октябрда қабул қилинган қарори бажарилиши масалаларини ҳам кўриб чиқиш назарда тутилган.
«Дунё» АА