Эртага Тошкент шаҳрида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

1 июль куни Тошкент шаҳрида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистон ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарларининг ўринбосарлари ҳамда Европа Ташқи фаолият хизмати бош котиби ўринбосарининг иштирок этиши кутилмоқда.
Йиғилиш қатнашчилари Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ташқи сиёсат соҳасидаги умумий таҳдид ва хавф-хатарларни муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мулоқотнинг бундан олдинги йиғилиши 2020 йил 20 октябрь куни онлайн шаклда ўтказилган эди.
«Дунё» АА