Эртага Тошкентда Марказий Осиё давлатлари етакчи аёлларининг мулоқот бўлиб ўтади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси ўринбосари вазифасини бажарувчи Аида Касималиева бошчилигидаги делегация эртага Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари аёл раҳбарлари мулоқотининг йиллик йиғилишида иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Қирғизистоннинг «Кабар» Миллий ахборот агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг мулоқотга раислиги натижалари сарҳисоб қилинади, аёлларнинг иштироки ва етакчилигини кенгайтиришда минтақавий аёллар уюшмаларининг роли муҳокама қилинади, мулоқотни ривожлантириш ва унинг 2022 йилдаги фаолиятини ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилади.
Бўлажак учрашувда 2022 йилда Марказий Осиё давлатлари етакчи аёлларининг мулоқотига раислик қиладиган давлат ҳам аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу янги ҳамкорлик платформаси 2020 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон ташаббуси билан ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ва БМТнинг Марказий Осиё бўйича превентив дипломатия минтақавий маркази кўмагида ташкил этилган. Ўзбекистон 2021 йилда ушбу форматга раислик қилди.
«Дунё» АА