Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Эртага Ўзбекистон учун электрон юк хати (e-CMR) тўғрисидаги Қўшимча баённома кучга киради

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Эртага Ўзбекистон учун электрон юк хати (e-CMR) тўғрисидаги Қўшимча баённома кучга киради

14 январь куни Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенциянинг электрон юк хатига (e-CMR) оид 2008 йил 20 февралда Женева шаҳрида имзоланган Қўшимча баённомаси Ўзбекистон Республикаси учун кучга киради, деб хабар бермоқда «Дунё АА мухбири

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон ушбу Баённомага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПҚ-4842-сонли қарорига мувофиқ қўшилган.

Ўзбекистон 1995 йилдан буён Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенциянинг иштирокчиси ҳисобланади. Ушбу Конвенцияга Қўшимча баённома маълумотларни электрон шаклда рўйхатга олиш ва қайта ишлаш усулларидан фойдаланган ҳолда юк хатини тайёрлашнинг ихтиёрий тартибини соддалаштириш мақсадида қабул қилинган.

Депозитарийнинг маълумотига кўра 29 та давлат, жумладан Беларусь, Болгария, Буюк Британия, Латвия, Литва, Молдова, Польша, Россия, Руминия, Тожикистон, Туркия, Украина, Финландия, Франция, Чехия, Швейцария, Эрон, Эстония каби давлатлар Қўшимча баённомада иштирок этади.

Мазкур ҳужжат электрон алоқа воситаси орқали ташиш шартномасини тузиш тартибини соддалаштириш ва тезлаштиришни, юк хатининг қоғоз шаклидаги нусхаси билан тенг юридик кучга эга бўлган электрон юк хатини жорий этишни назарда тутади. Шу билан бирга, Баённомада иштирок этиш қоғоз шаклидаги ҳужжатлардан фойдаланишни чекламаган ҳолда e-CMRдан фойдаланишга босқичма-босқич ўтишни таъминлайди.

e-CMRдан фойдаланиш мультимодал ташувларда транспорт воситаларининг ўзаро ҳаракатини енгиллаштиради, юк хати билан боғлиқ ҳаракатларни бошқариш унумдорлигини оширади ҳамда транспорт операторлари ва юк эгаларининг юк хатлари ва бошқа тегишли ҳужжатларни чоп этиш, қайта ишлаш ва архивлаш харажатларини камайтиришга ёрдам беради.

Ўзбекистон Республикасининг Қўшимча баённомада иштирок этиши транспорт ва транзит амалиётларини соддалаштириш, замонавий логистика тизимлари доирасидаги иштирокчилар ўртасида маълумотлар алмашинуви жараёнини тезлаштириш ҳамда вақт ва молиявий сарф-харажатларни камайтириш орқали миллий ташувчилар учун янада қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.

«Дунё АА