ЕТТБ Президенти «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Президенти Сума Чакрабарти «Дўстлик» ордени билан тақдирланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Фармонда таъкидланишича, ЕТТБ раҳбари Ўзбекистон Республикаси билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги стратегик шерикликни йўлга қўйиш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги улкан хизматлари, шунингдек, республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурларининг самарадорлигини таъминлашга, саноат ва инфратузилма тармоқларини модернизация қилиш бўйича устувор инвестициявий лойиҳаларга қўшаётган шахсий ҳиссаси ва кўмаги, мамлакатда қулай сармоявий ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш жараёнларини фаол қўллаб-қувватлагани учун мукофотланган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги 3 йилда Ўзбекистон билан ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик натижасида банк томонидан мамлакатмизга 1,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган. Жалб қилинган сармоялар турли соҳаларда 33 та лойиҳани амалга оширишга қаратилган.
UzA