Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

«EU Reporter»: Европа парламенти Ўзбекистондаги изчил ислоҳотларни эътироф этмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
«EU Reporter»: Европа парламенти Ўзбекистондаги изчил ислоҳотларни эътироф этмоқда

Европанинг «EU Reporter» интернет-нашри Мартин Бэнкснинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгиланиш жараёни ҳақидаги таҳлилий мақоласини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Материал Европа парламенти ва Европа Иттифоқи (ЕИ) вакилларининг «Ўзбекистоннинг турли соҳаларда эришаётган улкан тараққиёти»га бағишланган фикр-мулоҳазаларига асосланган.

Муаллиф ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида 1999 йилдан бери амалда бўлиб келаётган Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўрнига шу кунларда Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (КШҲБ) имзолаш бўйича музокаралар давом этаётганига эътибор қаратган.

«Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи КШҲБ бўйича музокаралар олиб бормоқда ва жорий йил охиригача мазкур битим имзоланишига умид қилинмоқда. 2018 йил ноябрь ойида бошланган музокаралар муваффақиятли якунланса икки томон муносабатларида янги давр бошланади».

Европа парламенти аъзоси, Ўзбекистон бўйича парламент делегацияси аъзоси Андрис Америкс ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги даражасига оид саволга жавоб берар экан, жумладан, шундай деди: «Осиё қитъасида Европа билан яқин ҳамкорлик қилиш бўйича кўп асрлик анъаналар мавжуд. Сўнгги йилларда ЕИ ва Марказий Осиё муносабатлари сезиларли даражада яхшиланди. Ушбу ҳамкорлик алоқалари, айниқса, 1990 йилларнинг бошидан бери салмоқли тарзда кенгайди. 2007 йил Европа Иттифоқи Марказий Осиё бўйича ўзининг биринчи стратегиясини қабул қилди. Бу мунтазам сиёсий мулоқот ўрнатишга ва ҳамкорликни янада кенгайтиришга имкон берди».

Европа парламенти депутати интернет-нашрга берган эксклюзив интервьюсида Марказий Осиёда энг кўп аҳолига эга, минтақанинг барча давлатлари ва Афғонистон билан чегарадош бўлган Ўзбекистон Европа Иттифоқининг асосий шерикларидан бири эканини таъкидлади.

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам муҳимдир. Ўзбекистон учун бу мамлакатни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришда сиёсий ва молиявий кўмак олиш имкониятидир, ЕИ учун эса бу ўз қадриятларини Европа Иттифоқидан ташқарида тарғиб қилиш учун имкониятдир.

Андрис Америкснинг таъкидлашича, Ўзбекистон сўнгги йилларда янги раҳбарият раҳнамолигида ислоҳотлар ўтказиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Марказий Осиёдаги қўшнилар ва халқаро шериклар билан ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш каби турли соҳаларда катта ютуқларга эришмоқда.

Европа парламентининг яна бир юқори мартабали аъзоси, франциялик депутат, Ўзбекистон бўйича парламент делегацияси аъзоси Тьерри Мариани нашрга берган интервьюсида соғлиқни сақлаш соҳасидаги инқирозга қарамасдан КШҲБ жорий йил охиригача имзоланишига умид билдирди.

«Битим лойиҳасини тайёрлашда эришилган ижобий натижа Европа Иттифоқининг мамлакатга ва унинг амалдаги раҳбариятига бўлган ишончини кўрсатади. Янги Президент ўз фаолиятини бошлаганидан буён бир неча йил ўтди ва шу вақт давомидаги изчил тараққиёт яққол кўзга ташланмоқда», - деди депутат.

Т.Мариани Ўзбекистон сўнгги йилларда эришган тараққиёти самарасида бугунги кунда Марказий Осиёдаги энг муҳим мамлакатга айланганини таъкидлади.

Европа парламентининг Осиё, Австралия ва Янги Зеландия бўйича бўлими раҳбари Никколо Ринальди Ўзбекистон Президентининг Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни барқарорлаштириш ва янада ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. У, шунингдек, Ўзбекистоннинг яқин қўшнилари ҳам Европа Иттифоқи билан КШҲБни имзолашига умид билдирди.

Европарламентдаги «Яшиллар» партияси депутати Никлас Ниенасс «Ўзбекистон ислоҳотлар борасида яна нималар қилиши керак?» деган саволга қуйидагича жавоб берган: «Мамлакат ўз иқтисодиётини катта иштиёқ билан ислоҳ қилмоқда ва у худди шундай куч билан демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳам янада мустаҳкамлаши керак. Оммавий ахборот воситалари фаолиятини чекловчи қонунлар ўзгартирилиши лозим ва сўз эркинлиги шунчаки шиор эмас, балки жамият пойдеворининг асоси бўлсин. Иқтисодий ислоҳотлар оддий инсонларга амалий фойда келтиришини таъминлаш даркор. Бу, шубҳасиз, мамлакат учун қийин вазифа, аммо уни ўзбек халқининг ҳаётини яхшилаш учун, албатта, бажариш зарур».

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича расмий вакили Питер Стано нашрга берган эксклюзив интервьюсида ҳамкорлик истиқболлари ҳақида фикр билдирар экан, Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнига алоҳида тўхталди. Эксперт мамлакатдаги ислоҳотлар дастури улкан мақсадларни қамраб олган ва у янада такомиллаштирилмоқда, деб ҳисоблайди. «Биз Ўзбекистон билан ушбу мавзуни мунтазам равишда муҳокама қилиб келмоқдамиз. Масалан, яқинда ташкил қилинган инсон ҳуқуқлари бўйича анъанавий йиллик мулоқот ҳамда адлия, эркинлик ва хавфсизлик бўйича кичик қўмита йиғилиши доирасида ҳам шундай бўлди. Европа Иттифоқи ислоҳотларни амалга оширишга алоҳида эътибор беради ва Ўзбекистонни бу борада қўллаб-қувватламоқда, - деди у. - Биз мажбурий меҳнатга барҳам бериш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини кўриб чиқиш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларини либераллаштириш борасида эришилган сезиларли ютуқларни тан оламиз. Аммо сўз эркинлигини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари соҳасида ҳали кўп ишлар қилиниши керак. Бу бизнес муҳитини яхшилайди ва бир вақтнинг ўзида иқтисодий ва ижтимоий тараққиётга ҳисса қўшади».

«EU Reporter», шунингдек, Европа Иттифоқи ҳузуридаги миссия вазифасини бажарувчи Ўзбекистон элчихонаси вакилининг ҳам сўзларини келтирган.

«Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан ўзаро манфаатли ва амалий ҳамкорликни изчил ривожлантиришдан манфаатдор, - дейди ўзбек дипломати. - Биз ЕИнинг демократиянинг умуминсоний қадриятларини тарғиб қилиш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлашдаги ролини юқори баҳолаймиз. Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг энг муҳим савдо шерикларидан биридир. Ўзбекистон ЕИ мамлакатлари учун энг қулай савдо-сотиқ тартибини яратган. Мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар Европа бизнеси ва сармояларининг Ўзбекистонда кенг иштироки учун янги имкониятлар очмоқда».

Эслатиб ўтамиз, «EU Reporter» Брюсселда жойлашган йирик мультимедиа платформаси ҳисобланади. У Европада ва жаҳонда кечаётган воқеалар тўғрисида онлайн тарзда 58 та тилда матнли ва видео материаллар тақдим этади. Медиаплатформа материаллари билан 160 мамлакатда танишиб боришади. Электрон журнал ҳар ой 25 мингдан ортиқ обуначига тарқатилади. Нашр обуначалари орасида Европада муҳим қарорларни қабул қилувчи расмий шахслар ҳам бор. «EU Reporter»да Европанинг етакчи сиёсатчилари билан эксклюзив интервьюлар, шунингдек, таниқли таҳлилчилар, экспертлар ва ишбилармонларнинг фикрлари чоп этилади.

2016 йил ўтказилган сўровномада «EU Reporter» Европа парламенти аъзолари, ЕИ расмийлари ва сиёсатшунослар кенг фойдаланадиган янгиликлар ва ижтимоий медиа каналлар орасида энг оммабоп манбаларидан бири сифатида тан олинган.

/ «Дунё» АА/.