"EurasiaNet": Ўзбекистонда миллий қонунчилик Жаҳон савдо ташкилоти келишувларига мувофиқлаштирилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

АҚШнинг "EurasiaNet" ахборот-таҳлилий порталида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича саъй-ҳаракатларига бағишлаган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Маълум қилинганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3 июнь куни "Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонни имзолади.
"EurasiaNet"да эълон қилинган мақолада таъкидланишича, ЖСТга аъзо бўлиш очиқ ва шаффоф сиёсатга асосланган либерал савдо тузилмасини яратишни талаб қилади.
Қайд этилганидек, 3 июндаги Фармонда фуқароларнинг ахборот олиши имкониятларини кенгайтириш бўйича вазифалар ҳам назарда тутилган. Ҳужжатда Рақамли технологиялар вазирлиги 1 октябрга қадар телекоммуникация операторлари ва интернет-провайдерларига халқаро интернет тармоқларига уланишга рухсат бериш тартиб-қоидаларини ишлаб чиқиши белгиланган.
Нашрда таъкидланишича, мазкур Фармон мамлакатдаги ахборот муҳитини янада яхшилашга хизмат қилиши мумкин.
"ЖСТга аъзоликка тайёргарлик ўзбек компаниялари учун жиддий ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Фармонда 2025 йил 1 январдан бошлаб экспортни қўллаб-қувватлаш учун бериладиган субсидия ва имтиёзларни бекор қилиш назарда тутилган", – дея қайд этган нашр.
Таъкидланишича, Фармонда 1 январга қадар давлат харидларини амалга оширишда соғлом рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида шаффофликни тарғиб қилиш бўйича бир неча қадамлар назарда тутилган. Бундан ташқари, 2024 йил охиригача республикада амалда бўлган божхона божи, йиғимлари ва қийматини Жаҳон савдо ташкилотининг Тарифлар ва савдо бўйича бош битими талабларига мослаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрилади.
"Ўзбекистоннинг ислоҳотлар жараёнига содиқлигини намойиш этиш учун Фармон қоидаларининг бажарилиши тўғрисида ҳар ой ҳисобот берадиган идоралараро ишчи гуруҳ тузилади", – дейилади мақолада.