Европа инвестиция банки Тошкентда ваколатхонасини очади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Люксембургда Европа инвестиция банки вице-президенти Тереза Червинская билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Европа инвестиция банки вице-президенти Тереза Червинская хоним билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида. – Келгусидаги ҳамкорлигимиз юзасидан макроиқтисодий фаровонликдан тортиб яшил энергетикагача бўлган кўплаб истиқболли йўналишларда самимий суҳбатлашдик. Европа инвестиция банки Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаб келаётганини қадрлаймиз ва унинг Тошкентда ваколатхонаси очилишини олқишлаймиз».
«Дунё» АА