Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқи элчиси Шарлотта Адриан билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашувда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, икки томонлама ва минтақалараро шакллардаги бўлажак тадбирлар кун тартиби муҳокама қилинди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Европа муносабатлари янги суръат касб этгани алоҳида таъкидланди. Жорий йил ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашуви ва «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» ўзаро боғлиқлик бўйича вазирлар конференцияси бунга ёрқин мисолдир.
Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган қўшма ҳамкорлик органлари самарали фаолият юритаётгани қайд этилди.
Учрашувда, шунингдек, турли даражадаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.
«Дунё» АА