Европа комиссияси вице-президенти Ўзбекистонга ташриф буюради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча ТИВда Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов ва ЕИ делегацияси раҳбари, элчи Шарлотта Адриан ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашувда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари, икки томонлама ва минтақалараро шаклда бўлажак тадбирлар масаласи муҳокама қилинди.
Хусусан, 2023 йил 17-19 май кунлари Европа комиссияси ижрочи вице-президенти Валдис Домбровскиснинг Ўзбекистонга ташрифи ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) йиллик йиғилишида иштирок этиши юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган қўшма тадбирларни ташкил этиш амалиётини давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 12 май. /«Дунё» АА/.