Европарламент делегации раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги Миссияси раҳбари, элчи Дилёр Ҳакимов Европа парламентининг Марказий Осиё ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси раҳбари Фульвио Мартушелло билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Фульвио Мартушелло — Италиядан сайланган евродепутат. У 2014 йилдан бери Европарламент аъзоси. Италиялик депутат парламентдаги энг йирик фракция — Европа Халқ партиясининг вакили. 2019 йилдан бошлаб Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегациясини бошқаради.
Учрашувда парламент аъзосининг жорий йил 28 март - 1 апрель кунлари мамлакатимизга амалга оширадиган ташрифи билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Дастурга биноан, Ф.Мартушеллонинг ўзбекистонлик ҳамкасблари, турли вазирлик ва идоралар вакиллари билан учрашувлари режалаштирилган.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида атрофлича фикр алмашилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини таъминлаш, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (КШҲБ) ишлаб чиқиш, республиканинг Жаҳон Ссвдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши бидан боғлиқ ва бошқа масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Парламент аъзоси Ўзбекистон-Европа муносабатларининг изчил ривожланишини юқори баҳолади. КШҲБ бўйича музокараларда эришилган ютуқлар алоҳида қайд этилди. У ушбу жараёнлар тезроқ якунланишига ишонч билдирди, чунки бу иккала томоннинг ҳам манфаатларига жавоб беради. Шунингдек, депутат Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Брюсселда қатор қўшма тадбирлар ўтказиш бўйича келишиб олди.
/«Дунё» АА/.